Доннарумма "Милан" олдига шарт қўймоқда

Mirjalol Normatov
26 апр 2020, 17:49
"Милан" посбони Жанлуижжи Доннарумма фақатгина бир шарт эвазига клубдаги фаолиятини давом эттиради.

"Tuttosport" хабарига кўра, посбон шартномасини узайтириш учун йилига 6 млн евро маош истамоқда. Унинг миланликлар билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.

Унинг хизматларига "Челси" ва ПСЖ томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Посбон "Наполи" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Милан"да 2013 йилдан буён ҳаракат қилмоқда. Асосий жамоада у 16 ёшида, 2015 йилда дебют қилган.

Доннарумманинг трансфер нархи 55 млн еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport