Доннарумма "Ман Сити"га қарши ўйинда ПСЖ дарвозабони бўлади. У ЧЛда дебют қилади
28 сен 2021 18:24
Янгиликлар
Доннарумма "Ман Сити"га қарши ўйинда ПСЖ дарвозабони бўлади. У ЧЛда дебют қилади
ПСЖ бугун "Манчестер Сити"га қарши ЧЛ гуруҳ босқич 2-тур доирасида ўйнайди.
Парижликлар дарвозасини Жанлуижи Доннарумма қўриқлайди, у жорий мавсум Кейлор Наваснинг ўринбосари сифатида ҳаракатланмоқда.
22 ёшли Доннарумма шундай қилиб Чемпионлар Лигасида дебют қилади. У олдинроқ "Милан" билан Европа Лигасида ўйнаган.
Италиялик жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 1та тўп олиб чиқди.
Фикрлар