

Парижликлар дарвозасини Жанлуижи Доннарумма қўриқлайди, у жорий мавсум Кейлор Наваснинг ўринбосари сифатида ҳаракатланмоқда.
22 ёшли Доннарумма шундай қилиб Чемпионлар Лигасида дебют қилади. У олдинроқ "Милан" билан Европа Лигасида ўйнаган.
Италиялик жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 1та тўп олиб чиқди.



