UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  13 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  3 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  11 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  26 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  27 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  12 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  14 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1

Дониёр Абдуманнопов: "Навбаҳор"га урган голимга яхшиси мухлислар таъриф берсин" Янгиликлар

Дониёр Абдуманнопов: "Навбаҳор"га урган голимга яхшиси мухлислар таъриф берсин"

Турнинг энг чиройли голларидан бири Наманганда урилди.

Дониёр Абдуманноповнинг сўнгги дақиқаларда "Навбаҳор"га урган чиройли голи  "Сўғдиёна"га муҳим ғалабани келтирди. Футболчи championat.asia мухбирига ушбу гол ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. 


Навбаҳор

Зоран Марушич - 32'

Суперлига. 5-тур

26/04/2022, 18:15

2
:
1
Тугади

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 12', Дониёр Абдуманнопов - 90'

45'
90'
11'  Йован Жокич
32'  Зоран Марушич
38'  Элгужа Григалашвили
46'  Нурилло Тўхтасинов (Азим Аҳмедов)
53'  Станислав Андреев (Игорь Голбан)
77'  Элгужа Григалашвили (Ислом Кенжабоев)
85'  Боян Цигер
87'  Жамшид Искандеров (Андрей Сидоров)
12'  Шохруз Норхонов
56'  Жасур Ҳасанов О (Дониёр Абдуманнопов)
60'  Аюбхон Номанов (Юре Обшивач)
72'  Беҳруз Шодмонов
75'  Лука Чермель (Марат Бикмаев)
75'  Шохруз Норхонов (Бобур Фарҳодов)
75'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Артем Филипосян)
85'  Марат Бикмаев
90'  Дониёр Абдуманнопов
90'  Шаҳбоз Жўрабеков


- Наманганда тўп тепиш ва ортга ғалаба билан қайтиш ҳеч бир жамоа учун осон ҳисобланмайди. Лекин  "Сўғдиёна" иккинчи йил бунинг уддасидан чиқди...

- Ҳар қандай ғалабанинг завқи бошқача бўлади. Тўғри айтасиз, Наманганга келадиган жамоаларга қийин. Ўзига яраша босим бўлади. Ўйинга келсак, дурангга мос баҳсда омад бизга кулиб боқди. Охирги дақиқаларда ғалабани ўз томонимизга оғдирдик. 

- Гол таваккал берилган зарба эдими?

- Тўп келиб тушгач дарвозага иккиланмай зарба бердим. Худо истаган экан гол бўлди. Умуман олганда ўйин тенгкурашлар остида кечди. Рақибда ҳам вазиятлар бўлди. 


- Бу фаолиятингиздаги энг чиройли голингизми?

- Яхшиси мухлислар таъриф беришсин. Мен эса худодан шундай голларни яна насиб қилишини сўрайман. 

- Навбатдаги учрашув ҳақида...

- Суперлигада ҳеч бир ўйин осон бўлаётгани йўқ. Ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилишимиз лозим.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Қизиқарли факт, мутахассислар фикри, интервьюлар қуйидаги ҳаволада. Интервьюлар олами


"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувидан фактлар

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика