UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  6 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

Диёр Мирзабоев: "Футболни алдаб бўлмайди, барчаси майдонда кўриниб қолди" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Футболни алдаб бўлмайди, барчаси майдонда кўриниб қолди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Янгиер

ПРО лига. 19-тур

06/10/2022, 16:00

1
:
1
Тугади

Ғиждувон

45'
90'
8'  
34'  

Ўйин ҳақида

- 25 кун давомида футбол ўйнамадик. Лигада қатнашишимиз сўроқ остида эди. Йигитларга шижоат ҳисобига ютиш лозимлигини айтгандим. Ўйиндан-ўйинга қўшиб борамиз.

- Ўзингиз таъкидлагандек, охирги ўйиндан сўнг деярли бир ой вақт ўтди. Футболчиларнинг жисмоний имкониятларини ушлаб туриш мақсадида нималарни амалга оширдингиз?

- Жадвал иккига ажралгандан сўнг чемпионатда қатнашиш ёки қатнашмаслигимиз сўроқ остида эди. Руҳий томондан тушкунлик бор эди. Очиғини айтаман, 6 кун олдин йиғилдик. 5 кун машғулотлар ва олтинчи куни футбол ўйнаяпмиз. Футболни алдаб бўлмайди, барчаси майдонда кўриниб қолди. Футболчи машғулотларда қатнашмаса, бу сезилади. Аслида ютқазадиган ўйин эди, омадимиз чопиб дуранг натижага эришдик. Рақиблар пенальтидан фойдалана олмади. Жисмоний имкониятни тиклашга вақт керак.

- Биринчи голда хатога йўл қўйган Бунёд Шодиевни алмаштирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Шодиевни алмаштирилиши голда хато қилгани учун эмас. Унинг ўзи ёнимга келиб ўйини чиқмаётганини айтди.

- 1:1 ҳисоби сизни қониқтирдими?

- Ҳозирги вазиятимиздан келиб чиқса, албатта қониқтирди. Бугун ютқазишимиз мумкин эди. 80-дақиқадан кейин дарвозамиз томон пенальти белгиланганди. Омадимиз келиб рақиб пенальтини голга айлантира олмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика