Диёр Мирзабоев: "Чиройли ўйиндан кўра ғалаба зарурроқ эди"
28 апр 2022 20:07
Янгиликлар
Диёр Мирзабоев: "Чиройли ўйиндан кўра ғалаба зарурроқ эди"
Про лига 6-туридан ўрин олган "Зомин" – "Янгиер-Қурувчи" (0:1) беллашувидан сўнг меҳмонлар устози Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақида
- Учрашув оғир ўтди. Дурангга лойиқ баҳс бўлди. Бизда ҳам, уларда ҳам талайгина вазиятлар юзага келди.
Жамоага янги келганим боис ҳали йигитларнинг ҳолатидан яхши хабарим йўқ. Уларга ўйин учун раҳмат дейман. Ҳозир бизга чиройли ўйиндан кўра ғалаба зарурроқ эди.

- Бош мураббий сифатида илк ўйинингизни ўтказдингиз. Жамоада қайси чизиқларда муаммо борлиги кўзга ташланди?
- Ўтган 6 турни олсак, "Янгиер-Қурувчи" бор-йўғи 2 та гол урган. Ҳужумчилар гол уришда қийналишяпти. Улар ёмон ҳужумчи демоқчи эмасман, аммо вазиятлар ҳосил қила олишмаяпти. Бундан ташқари, жароҳатланган қанот ярим ҳимоячиларимиз борлиги ҳам муаммо келтириб чиқармоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар