UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  7 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  33 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  17 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

Диёр Имомхўжаев: «Спорт фақат Тошкентники ёки марказники эмас, бутун Ўзбекистонники» Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: «Спорт фақат Тошкентники ёки марказники эмас, бутун Ўзбекистонники»

Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида ўтказилган спорт фестивалига ПФЛ бош директори маслаҳатчиси, таниқли шарҳловчи Диёр Имомхўжаев ҳам ташриф буюрди. Биз унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Спортда амалга оширилаётган ишларни ҳамма кўриб турибди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамма соҳа битта ёқадан бош чиқариб ишлаши керак деган вазифани қўйганлар. Нукусга Тошкентдан Мактабгача таълим вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари етиб келишди. Нима учун? Президент шундай талаб қўйганки, спортчи 16-17 ёшдан пайдо бўлиши керак эмас, бизлар спортчиларни юксак марраларга етказиш учун боғча ёшидаги болалалрдан бошлашимиз керак. Бунинг учун 1 июнь «Халқаро боллалрни ҳимоя қилиш куни»дан ҳам яхши кунни топиш қийин эди. Шунинг учун биринчи бўлиб Қорақалпоғистондан бошлашга қарор қилдик.



Мана секин-аста барча вазирликлар, муассасалар бир ёқадан бош чиқариб ҳамкорликда ишлашни бошлашди. Олдинги пайтларни эслайдиган бўлсак, Миллий Олимпия қўмитаси ўз ҳолича ишларди, Ўзбекистон Футбол Асоциацияси умуман бошқа томорқа эди. Бундан ташқари вазирликлар спортга яқин киролмасди. Ҳозир ҳамма бир ёқадан бош чиқараётгани эвазига мана шунақа яхши тадбирлар ўтказиляпти. Мана ҳозир стадион одамларга тўляпти. Оролга ҳам футболни қайтариш керак. Бу ердан жудаям яхши футболчилар етишиб чиққан. Бугун бориб боғчадаги болларни табрикладик, уларга Президент совғалари топширилди. Бундан ташқари Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ҳамма ҳаммасини кўнглини кўтаришга ҳаракат қилдик. Чунки айнан келажак шулар.

Шундай фестивал ўтказилаётганидан жудаям хурсандмиз. Келажакда Хоразмдан бошлаб бутун Республика бўйлаб мана шундай битта жам бўлиб, битта жамоа бўлиб ишлаш ниятидамиз. Спорт фақат Тошкентники ёки марказники эмас. Спорт бутун Ўзбекистонники. Шунинг учун ҳам шундай тадбирлар кўп бўлишини хоҳлар эдик»


Фурқат Юсупов ёзиб олди

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика