UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Диёр Имомхўжаев: “Пахтакор” ҳақида мавзудан ташқари мақола Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: “Пахтакор” ҳақида мавзудан ташқари мақола

Теглар :  Пахтакор
Гапиришни тузукроқ эплай олмайдиган вақтимдаёқ “Пахтакор” ўйинларини кўришга борардим.

Футболдаги тилим “Пахтакор” деб чиққан десам, алдамаган бўламан.

Биринчи футбол мактабим “Пахтакор” эди. Севимли футболчиларим шу клубда тўп сурарди. Мактабнинг 2-сменадаги дарсларидан қочиб, “Пахтакор” ўйинларига тушардик синфдошлар билан.

Журналист сифатида энг кўп шу клубни танқид қилдим. Касбим мухлисликни кўтармайдиган эди. Ўз вақтида додам “Пахтакор”га баралла мухлислик қила олган, чунки бунда бутун бир халқ унинг учун ишқибоз эди, “Пахтакор” Собиқ Иттифоқнинг қолган клубларига қарши чиқарди, шарҳловчининг хайрихоҳлиги ярашарди. Мен футболни тушунган вақтимда эса “Пахтакор” Ўзбекистоннинг бошқа клубларига қарши тўп сурарди. Нормал журналист бунда битта жамоага очиқ ён боса олмайди, бунга ҳақли эмас. Ҳақиқий халқ жамоасини мен эмас, додам кўрганди.  

Ўз вақтида Тошкент клубларига ён босишда айблайдиган мухлислар бўлди, “Пахтакор”нинг душманига чиқариб қўйганлар ҳам топилди. Лекин менга барибир, билганимча иш қилавераман, тўғри деб билганимдан қолмайман.

Аниқ айта оладиганим, “Пахтакор”нинг ҳаётимда тутган ўрнига ҳеч қайси клубни қўйиб бўлмайди. У ҳамма нарсада биринчи эди, энди ўзгартириб бўлмайди, ўзгаришини истамайман ҳам. Бу клуб оиламизда ўзгача ўрин тутади.

Пётр Чаадаев деган рус файласуфининг бир гапи бор: “Мен ватанимни севаман, фош қиламан. Чунки уни ҳаммадан кўпроқ яхши кўраман”. Ким учундир ғалати эшитилар, лекин менга эмас. Кимнингдир устидан катталарга юмалоқ хат ёзиш бор, фисқ-у фасод қилиш, ғийбат қилиш бор. Мен бундан четда турдим, чиқишларим ўн минглаб одамлар ўқиши ёки кўриши мумкин бўлган жойларда бўлди. Мақсад кимнингдир устидан кулиш ёки бошқа эмас, футбол дарди билан оғрийдиган кўнгилни албатта яхши бўлсин деб овутиш эди.

Ҳа, бошқа клубларда ишлашга тўғри келган. Вақти келиб бу ҳол яна такрорланса ҳам ажабланмайман. “Спорт”га қайтаманми, журналистикадан умуман кетаманми — аҳамияти йўқ, ҳалол, тўғри, нормал иш бўлса, мени қаноатлантирса ундан қочиш йўқ. Бу касбий фаолият, уни ички кечинмалар билан аралаштиришга тоқат қилолмайман. Аммо “Пахтакор” алоҳида мавзу бўлиб қолаверади.

Мен бекорга ватан ҳақидаги сўзларни келтирмадим. Аслида ватанни танқид қилиб бўлмайди, аммо унинг устида турган ҳокимият принциплари ҳақида исталганча фикр билдириш мумкин. “Пахтакор” ҳам шундай. Футбол жамоаси сифатида доим бир мавқеда тураверади, у додам вақтида ҳам “Пахтакор” эди, насиб бўлса, набираларим даврида ҳам шундай қолади. Ким учун “Насаф” шундай, яна кимгадир “Бухоро” ва ҳоказо. Уни бошқараётган раҳбарият эса алоҳида мавзу, сизга ёқмаса танқид қиласиз, кўнгилдагидек ишласа, қувватлайсиз. Раҳбарият бугун бор, эртага эса йўқ. Клуб эса ҳамиша қолади.

Ҳозирги ўзгаришлардан ҳозирча кўнгил тўқ. Энди клубнинг замонавий стадиони бўлади, академияси ишга тушади, қарашлари ўзгаради ва ҳоказо (ҳар холда шунга умид қиламан ва Ўзбекистоннинг қолган клублари ҳам насиб этишини тилайман). Мана энди “Пахтакор” ўйинларига бориб, бир четда бемалол футбол кўриш мумкин, ундан роҳат олиш мумкин. Гап ютиши ёки ютқазишида эмас, гап унинг одамлар ҳурмат қиладиган жамоа бўлишида. Бунда гап миллионларнинг “Пахтакор”га бўлган меҳри қайтишида.

Ўз вақтидаги танқидларимга эътироз билдирувчилар бўлса, ўтган вақт давомида “Пахтакор” ўйинларини кўришга келган мухлислар сонига қараб кўришсин, жамоанинг асл юзини ўша ҳолатданда ёрқинроқ ҳеч нарса кўрсатиб бера олмайди. Меҳр сўзда эмас, ҳаракатда бўлгани яхши. Кўп гапириб, ўзи аслида стадиондан қадамини узиб қўйганлар кўп-ку. Агар ҳаммаси рисоладагидек бўлганида, ўша стадион бугунгача ҳувиллаб қолмаган бўларди. Ёки сиз бу фикрга қўшилмайсизми?



Мен ўзим бефарқ бўлмаган “Юнайтед”нинг “Сити”дан 6 та гол ўтказган ўйинларини ҳам севиб томоша қила олганман. Футболдаги принципим қайсидир клубга боримни бериш эмас, футболдан завқ олиш, футболчиларнинг ҳаракати, одамларнинг эҳтирос ва кечинмаларини ҳис қилиш. Ва кимдир бирор клубнинг ашаддий фанати бўлса, унга ҳеч қандай эътироз йўқ, футболни аслида улар гўзал қилади.

Марҳамат, янгиланаётган “Пахтакор” ўйинларига боринг, кўринг. Ўзгаришлар биз кутган футболни қайтаришга бел боғлаган бўлса, фақат ва фақат хурсанд бўламан, бунгача бўлган аччиқ гапларимдан эса ҳеч қачон афсус қилмайман. Айтилган гап, отилган ўқ. Ҳеч нарса бесабаб бўлмайди. “Пахтакор”нинг “душмани” сифатида ҳам стадионнинг бир чеккасида футбол томоша қилиб келавераман.  

Футболдаги биринчи манзил — стадионим яна тўлиб-тошишини, ёмғир ёғиб турган вақтда ҳам одамлар “Пахтакор” ўйинларини кўришни истардим. Бунда Тошкент клуби мухлис тўплашда водий жамоалари билан бемалол рақобатга қайта олишини, пойтахтнинг қолган клублари ҳам шундай бўлишини истайман.  

Қолгани эса яна ўша касбий фаолият. Бунда ҳамма тенг бўлгани яхши, бунда принципларимга кўра иш кўраман, изланишга ҳаракат қиламан. Гап кимгадир осилиш ҳақида борса, шуни пеш қиладиганларга жавобим битта — мен шу вақтгача қилганларимга ҳар қандай жойда жавоб бераман. Ва кимнингдир истаги билан йиллар давомида шаклланиб келган принципларимни ўзгартирмайман. Мен “Пахтакор”ни айтганларим каби яхши кўраман.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика