UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Дибаланинг "Рома" билан шартномаси узайтирилди  0 11:34"Ал Насср" АПЛдан 80 млн евро эвазига форвард билан шартнома имзолашга тайёр  1 11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  0 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  1 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   55 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  5 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  0 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаёжон ва трибунадан қарсаклар  38 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  18 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  36 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  50 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  6

Диёр Имомхўжаев: Футбол оғизда ўйналмайди, ўртоқлар. Камроқ гапириб, кўпроқ ишлаш керак Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: Футбол оғизда ўйналмайди, ўртоқлар. Камроқ гапириб, кўпроқ ишлаш керак

Охирги бир ҳафта фарзанди ёки танишини футболга жойлаштиришни сўраб 3—4 танишим маслаҳат сўради.

Аслида улар бунгача ҳам футбол ичида юрган, бироқ бир амаллаб яхшироқ жойга илиниб олиш ҳаракатида.

Бунда фақат бир нарсада ёрдам беришга ҳаракат қиламан — кўрикдан ўтказиш. Агар бола бунда ўзини кўрсата олмаса, қолган жараёнларига умуман аралашмайман. Ўзим яхши кўрадиган соҳани булғашни истамайман.

Ўйлаб қарасам, умумий фикрларга кўмилиб қолганмиз, ҳаддан зиёд. Таниши, танкаси, пули бўлмаса ҳеч ким футболчи бўла олмайди, деб нолиб қоладиган яқинларим кўп. Қайсидир маънода улар ҳақдир. Бироқ бу фикрларга ҳеч қачон тўла қўшила олмайман. Агар бола чиндан ҳам талантли бўлса, унинг кўкрагидан итариш иложсиз иш.  

Қўполроқ қилиб айтаман, қўнғиз ҳам боласини оппоғим дейди. Барчамизга фарзандимиз ёки бирор танишимизнинг ўйини зўр кўринади. Маҳаллада 3—4 болани бемалол алдаб юришини кўриб, бу талант деб чопиб келадиган одамлар бор. Аслида бу ҳали ҳаммаси эмас. Бола минг иқтидорли бўлмасин, ўша ҳислатлари йиллар давомида шаклланиб боради. Мен нима демоқчиман, ўша маҳаллада ҳаммадан икки бош устун бўлиб турган бола, бир йилдан буён “Бунёдкор” ёки “Пахтакор” футбол мактабига қатнаётган тенгқуридан камдан-кам ҳолатда кучли бўлади. Мен бежизга “ҳеч қачон” жумласини ташлаб кетмадим. Рўзиқул Бердиев 20 ёшдан ошганда катта футболга кириб келгани каби, битта имкониятнинг ўзида бир неча йиллик иқтидорлардан устунроқ бўлиб оладиган ёшлар борлигини кўрганман. Бироқ улар ўн, юз мингдан битта, холос. Шундан келиб чиқиб, кўрик учун яқинларимдан ёрдам сўрайман, қолганига аралашмайман.



Секин-аста муваффақиятга эришаётган ёш футболчилар орасидан оиласи ночорроқ бўлган, боласи учун катта пул бера олмайдиган, жилла қурса бутсасига тузукроқ пул топа олмайдиган ота-оналар фарзандини исталганча топишимиз мумкин. Шу ҳақда ҳам бироз ўйлаб кўрайишни тасвия қилардим. Миллионлар ўйинида аравасини тортиб кетган ҳамма ҳам бойларнинг фарзанди эмас. Шунчаки бу қийин соҳа, унинг тошига ҳамма ҳам чидаш беравермайди.

Баъзилар айтгани каби ўсмирлар ёки ёшлар терма жамоаларида пули эвазига юрган йигитлар бор эканига ишонаман. Бу каби ҳолатлар бўлгани ҳақида билганмиз ҳам. Бироқ ҳозирча фожеа ясаш шарт эмас. Чунки ўша термаларда ўйнаб, кейинроқ номи умуман чиқмай кетаётганлар қанчадан-қанча. Мақсад кичик термалар эмас, катта футбол бўлиб қолавергани маъқул. Ўсмирлар ёки ёшлар термасига умуман чақирилмай, кейинроқ катта футболчи бўлиб кетган инсонлар жуда кўп, сиз уларни яхши танийсиз. Масалан мен Одил Аҳмедовни кичик термалар орқали танимаганман, аммо ҳозир уни мамлакатдаги энг кучли футболчи деб биламан.  

Энг тўғри йўл — меҳнат қилавериш, тиришиш, қийинчиликдан қочмаслик. Йиғлаб-йиғлаб фарзандингизни футболчи қила олмайсиз, ишонинг. Ҳар сафар мураббийлар ишига бурнини суқиб, ўғлини тергайвериб тайёр талантларни спортдан бездириб юборган одамларни шахсан танийман. Болалар футболида юрган ўғлингизни аразлаб, таниш-билиш сари етаклаш шарт эмас. Устида ишланг, яхшироқ боқишга ҳаракат қилинг, ўсиши учун замин яратишга ёрдам беринг, жисмоний ҳолати, витаминларга бўлган эҳтиёжи назоратсиз қолдирманг. У сизнинг, ўзгаларнинг босимини ҳис қилмасин, футболдан кўнгли қолмасин ва ўйнайверсин. Чиндан ҳам бир нарсаси бўлса, ўзлари олиб кетишади, бошқа чоралари йўқ. Аҳир унинг трансферидан миллион-миллион пул ишлашлари мумкин.



Бўладиган бола 14—16 ёшигача маълум бўлади ва айнан шу даврда футболчиларнинг сараги-саракка, пучаги-пучакка чиқади. Кўплар чидай олмайди унда давом этишга, кетади футболдан бош олиб. Сиз шу вақтгача тўғри йўлда бўлсангиз, энди пул сўраб акиллайдиган мураббийлар яқинингизга ҳам келмайди, сизни энди пул таклиф қиладиган катталар ўраб олади. Кечирасиз-у, 12 га ҳам тўлмаган арзандангизни у ердан бу ерга етаклаб, мураббийлар ишига аралашаётган бўлсангиз, сизни тушунолмасдим. Қишлоқ жойлардаги иқтидорларни кўра олмайдиган эски замонлар ортда қолиб кетди. Ҳозир Бойсун тоғларида юрган иқтидорни ҳам пайқаш мумкин. Телефон, интернет ҳаммани кашф қилади, йилда 1 та бўладиган мусобақада сара болаларни кўриб олса бўлади. Ва бундай имконият ҳаммада бор.

P.S. Порахўрлар, футболни булғаётганлар кўп, таниш-билишчиликдан бошқасини билмайдиганлар кўплиги аниқ. Аммо ҳамма нарсаси жойида бўлган ва ўйнаш ишқида кўзлари ёниб турган футболчини булар каби паст инсонлар йўқ қила олмайди, кучи етмайди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика