UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  16 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  2 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Диёр Имомхўжаев: "Бунёдкор" стадионидаги муаммоларга ЎФАнинг алоқаси йўқ" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Бунёдкор" стадионидаги муаммоларга ЎФАнинг алоқаси йўқ"

Бироз олдин сайтимизда "Бунёдкор"да сув ва электр энергияси номаълум муддатга ўчирилди, майсалар қурий бошлаяпти" номли хабар чоп этилди.

Ушбу хабарга ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев муносабат билдирди. 

"Бунёдкор" стадионида свет йўқ, газ йўқ, сув йўқ. Майсаларни суғоришга ҳам, тарбияланувчиларга овқат қилишга ҳам, футболчиларнинг ювинишига ҳам.

Чунки "Бунёдкор" стадионининг қарзлари бор. Мажбурий ижро бюроси қарздорлик масаласи ижобий ҳал бўлишини истайди ва бу йўлда ўз принципи бўйича иш кўради.

Айрим ҳамкасбларимиз бу мавзуга ЎФА номини ҳам тиркаб кетишди. Айтиб ўтаман, стадионни ҳам, клубни ҳам молиялаштирадиган ташкилот бор. Тўғри, ҳозир ўша ташкилотга ҳам осон эмас. Футболдан бошқа ҳам етарлича ташвиши бор. Шунчаки қарздорлик ва "Бунёдкор" кейинги учрашувни қайси стадионда ўтказиши борасидаги масала ЎФАга тегишли эмас. Шуни айтмоқчи эдим", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.


Рейтинг: -273   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика