UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  0 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  5 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  2 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  5 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  24 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  20 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4

Диёр Имомхўжаев: "Арал" клубининг моддий техник базаси ривожланади, лекин бу бирданига Суперлигада ўйнашини англатмайди" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Арал" клубининг моддий техник базаси ривожланади, лекин бу бирданига Суперлигада ўйнашини англатмайди"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев "Арал" клуби атрофидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

"Суперлигада қанча клуб иштирок этиши масаласи ЎФА Ижроқўмининг 28 ноябрь кунги йиғилишида кўтарилган ва унда Арал клубининг истисно тариқасида Пролигада иштирок этиши масаласи бўйича муҳокама борган. Ўша масала бўйича биз Қорақалпоғистонда бўлдик, сафар хулосаларини аввалроқ тақдим этгандик.

Футбол жамоатчилиги масалага вазмин ёндошиши тўғрироқ бўлади. Чунки бугун эълон қилинган материал муҳокамага қўйилган, якуний қарор чиқмасидан туриб, Арал Суперлигада ўйнайди деб ёзиш тўғри бўлмайди. Боз устига муҳокамада Суперлига иштирокчилари сони ҳақида сўз ҳам йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.

ФИФА ҳукуматнинг футболга ғамхўрлигини қадрлайди, ўз навбатида спорт тамойилларига ташқи аралашув бўлишига йўл ҳам қўймайди. Арал футбол клубининг моддий-техник базасини ривожлантириш учун сезиларли ҳаракатлар бўлаётгани рост, аммо бу клубнинг бирданига Суперлигада ўйнашини англатмайди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика