UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  0 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  9 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  17 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4

Диёр Имомхўжаев: "АГМК биринчи бўлди" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "АГМК биринчи бўлди"

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев АГМК ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

"Футбол клублари ўз сметасини ЎФА билан келишишни бошлагач, футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имкониятини ким биринчи бўлиб қўлга киритиши масаласи ўзимиз учун ҳам қизиқ эди. Бу ишни биринчи бўлиб АГМК уддалади.

Бугунги АГМК аввалгиларидан тубдан фарқ қилишини айтиш керак. Олмалиқ КМК АЖ бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов спортга бефарқ бўлмаган, уни яхши тушунадиган ва албатта спорт билан бирга илмни ҳам бир вақтда олиб бориш керак, деб ҳисоблайдиган инсон.  Шу сабабли АГМК яхши футбол академияси ташкил этиш ишларини бошлаган. Бу борада клуб водий, пойтахт ҳамда Ангрен, Оҳангарон каби шаҳарларни боғлайдиган жуда муҳим кўприк бўлиши мумкин. Географик жиҳатдан Олмалиқ шундай жойда жойлашган.

АГМК футзал ва аёллар футболи ривожига энг катта ҳисса қўшаётган клуб. Футзалда бир неча йиллардан буён етакчи эканини биласиз. Аёллар футболида эса фақатгина АГМК ҳатто фарм-клубига ҳам эга. Бежизга клуб бош мураббийи 2021 йилда энг яхши аёллар мураббийи бўлмади. Унинг шогирдлари Туркия каби лигаларга йўл олди.

Асосий таркиб масаласида АГМК кетма-кет икки йил совринли бўлди. Гарчи 2021 йил халқаро майдондан четда қолган бўлса-да, айнан ўша йил халқаро майдонда тарих ҳам ёзди. Ва бу бесамар кетмади. Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан икки бор беллашиб, ўзининг айрим позицияларини шу жамоа етакчилари орқали тўлдиришга ҳам улгурди.

Олдинда АГМК стадион прожекторини янада яхшилаши ва 2023 йилги мавсумга қадар янги ва сифатли майсага эга бўлиши керак. Клуб бунинг устида ишлаяпти. Унинг олдига июнь ойига қадар прожекторларни талаб қилинган минимум кўрсаткичга келтириш вазифаси қўйилган", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика