UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  4 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  16 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  404 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Диққат, ЧЛда янги жангчи! Янгиликлар

Диққат, ЧЛда янги жангчи!

Клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирда мухлислар яна бир қатор ноёб иқтидор соҳиблари маҳоратларидан завқ олиш имкониятига эга бўлишмоқда. Марҳамат ана шу футболчилар билан танишинг.

1. Чарлес Арангис («Байер»)

Чилилик ярим ҳимоячи - ЕЧЛ дебютантлари орасидаги энг ёрқин ўйинчи. Бундан бир йил аввал «доришунослар» таркибига қўшилган бўлсада, жиддий жароҳат боис дебюти кечикиб кетди. Ҳозирда 27 ёшда бўлган Чарлес ўзининг нафис ўйинлари билан донг таратган. «Шаҳзода» тахаллуси билан улуғланадиган футболчи ЖЧ-2014да Чили терма жамоасининг етакчиларидан бири бўлганди.

2. Марко Аленсио («Реал»)

Иқтидорли ярим ҳимоячи УЕФА суперкубоги учун кечган баҳсда «Севилья» дарвозасини ажойиб тарзда забт этиш орқали «қироллик клуби»даги дебютини муваффақиятли нишонлаганди. Гарчи у эндигина 20га чиққан бўлсада, Зайниддин Зиданнинг суюкли шогирдларидан бирига айланди.

3. Биркир Бьярнасон («Базель»)

«Тор» лақабли бу футболчи ўтган йили «Пескара»дан «Базел»га ўтиб, маҳоратини халқаро аренада синовдан ўтказишни мўлжаллаганди. Афсуски илк мавсумда Биркирнинг омади чопмади - сўнгги саралаш босқичида «Базель» Исроилнинг «Маккаби»сига имкониятни бой берганди. Жорий мавсумда эса жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичига йўл олди. Энди Исландия терма жамоасининг Евро-2016даги дастлабки голи муаллифи ўз маҳоратини намойиш этиш имконига эга.

4. Мусса Дембеле («Селтик»)

«Фулхэм» сафидан жой олганида 16 ёшли футболчи АПЛнинг барқарор жамоасида тўп сураман, деган фикрни хаёлидан ўтказганди. Бироқ «далачилар» тез орада элитани тарк этишди. Франциялик легионер эса Чемпионшип вакилларига 15та гол тортиқ этиб, кейинчалик «Селтик»ка йўл олди. Муссанинг Глазгодаги дебюти муваффақиятли чиқди: аввалига ЕЧЛнинг саралаш «плей-офф» босқичида «Хапоэль» дарвозасини ишғол этди, кейин эса Глазго дербисида «хет-трик»ка эришди.

5. Усмон Дембеле («Боруссия» Д.)

Навбатдаги Дембеле, зеро Германиядан. 19 ёшли Усмон ўтган мавсумда Франция чемпионатининг ёрқин юлдузларидан бирига айланганди. Евро-2016 турниридан четда қолганлиги кўпчиликни ажаблантирганди. Ёзда «Барселона» Дембеленинг қўлга киритиш учун кўп уринди. Аммо Усмон Дортмундни танлади.

6. Гансо («Севилья»)

Нафисликни хуш кўрадиган плеймекер ўз вақтида Неймар билан ёнма-ён «Сантос»да сабоқ олганди. Таниқли ҳужумчи Гансонинг услубини Зидан ўйинларига ўхшатарди. Бу футболчи қачондир суперюлдуз мақомига эришиши аниқ. Ҳозирча кўп сонли жароҳатли бунга имкон бермаяпти. Шу боис бразилиялик иқтидор соҳиби 26 ёшда Европа клубидан жой олди. У «Севилья»нинг ҳужумкор услубига осонликча мослаша олишига шубҳа йўқ.

7. Жейми Варди («Лестер»)

Аслида «тулкилар» тўдасининг барча аъзолари нуфузли турнирдаги дебютга астойидил ҳозирлик кўришмоқда. Аммо Вардининг иштирокига қизиқиш катта. Чунки у 29га чиқди. ЕЧЛда тўп суриш яна насиб этмаслиги мумкин. Ёзда Жейми «Арсенал» таклифини рад этди. қани кўрайликчи, ҳужумчи Европа грандлари дарвозасига йўл топа олармикан?

8. Хосе Искьердо («Брюгге»)

Колумбиялик футболчининг сезиларли кўмаги эвазига «Брюгге» 2005 йилдан буён илк марта чемпионлик унвонига сазовор бўлди. Энди жамоа Хосенинг тезкорлиги ва маҳоратидан халқаро мусобақада ҳам умидвор. Агар футболчи ЕЧЛда ҳам ўзини кўрсата олса, миллий терма жамоанинг эшиклари очилишига шубҳа йўқ.

9. Винсент Янссен («Тоттенхэм»)

АЗдаги дебютини 27та гол билан якунлаган футболчи эндиликда «тақачилар» таркибидан мустаҳкам жой олиб, уни бежизга ван Нистелройга қиёслашларини исботлаши даркор. Шундай бўлса, янги Голландия термасининг ўзагидан жой олади.

10. Неманья Николич («Легия»)

Ўтган мавсумнинг барча мусобақаларида Николич 36та гол урган бўлсада, Евро-2016да Венгрия терма жамоасига ёрдам беролмади. Атиги 2 марта захирадан майдонга тушди, холос. Тўғри, 28 ёшли ҳужумчига харидорлар етарли. Бироқ 21 йиллик танаффусдан сўнг ЕЧЛга қайтган «Легия» уни қўйиб юборишни истамади.

11. Лукас Перес («Арсенал»)

Атиги биргина мавсумни самарали ўтказган 28 ёшли ҳужумчи учун 17 млн. фунт сарфлаган «Арсенал» кўпчиликнинг танқидига учради. Дарҳақиқат, «Депортиво» сафида Перес примеро вакилларини 17 марта ранжитганди. Ана маҳсулдорликни ЕЧЛда ҳам кўрсата оладими?

12. Олжай Шоҳон («Бешиктош»)

Ўта ноёб иқтидор соҳиби ҳозирча Туркия ташқарисидаги футбол мухлисларига унчалик таниш эмас. Бироқ «Бешиктош» ишқибозлари унга ошиқу-беқарор. Олжай мафтункор техникага эга бўлсада, барқарор эмас. қолаверса, анча кеч «очилди». Шу боис, 29 ёшли ҳужумчидан куч-маҳоратини ишга солиши талаб этилади.

13. Жон Стоунз («Манчестер Сити»)

Умидли, лекин беқарор ўйинчи. «Шаҳарликлар» уни қўлга киритиш мақсадида «Эвертон»га 47,5 млн. фунт стерлинг сарфлаганликлари тушунарли эмас. Фақат Жон Гвардиола услубига мос эканлиги маълум, холос. Жамоа «Барселона» ва «Боруссия» М.дек жиддий рақибларга қарши майдонга тушади.

14. Камил Глик («Монако»)

Бу футболчи Леонардо Бонуччи билан «Торино»да 5 йил самарали ҳамкорлик қилганди. Ана шу даврда у нафақат мустаҳкам ҳимояни балки муҳим голларни амалга оширишга ҳам одатланди. Евро-2016даги муваффақиятли иштирокидан сўнг, 28 ёшли ҳужумчи «Монако» етакчисига айланишга уриниб кўради.

15 Пётр Зелински («Наполи»)

Навбатдаги польшалик иқтидор соҳиби. Пётр Маурацио Сарри билан «Наполи»дан аввал «Эмполи»да ҳам бирга ишлашган. Демак, мураббий унинг салоҳиятидан яхши хабардор. Неаполда ўз ватандоши Аркадиуш Милик билан ёнма-ён тўп суради. Польшада иқтидорлар етарли, аммо Зелински улар орасида Яменда яққол ажралиб туради.

16. Александр Зинченко (ПСВ)

Камтарин «Уфа»нинг сунъий қопламали майдонидан «Манчестер Сити»дек гранд клуб таркибига йўл олиш ва ЕЧЛда иштирок этиш - фантастик парвоз! Украиналик футболчи чиндан ҳам юксак салоҳиятга эга. Лекин юксак савиядаги беллашувларда етарли тажрибага эга эмаслиги ПСВдаги ижара фаолиятининг муваффақиятли кечишига халал бериши мумкин.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика