"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида
03 июн 2024 17:26
Янгиликлар
"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида
Хусусан, жамоалар қайд этган натижалар орқали айрим серияларга барҳам беришди, бир қатор маълумотларни янгилашди. Қуйида шу ҳақида батафсил.
"Динамо" - "Қизилқум" 2:0
- Вадим Абрамов жамоасининг умумий ҳисобдаги 7 та ўйинлик ғалабасиз серияси якунига етди. "Динамо" сўнгги маротаба 28 март куни "Металлург"дан устун келган эди.
- "Қизилқум" 7 йилдан бери "Динамо"ни меҳмонда енга олмаяпти. Навоийликлар охирги маротаба 2017 йилги мавсумда сафардан 3 очко билан қайтганди.
- Жоэл Кожо "Динамо" либосидаги барча мусобақалардаги 22-голини урди. Бунинг учун унга 35 та ўйин керак бўлди.
- 10 йилдан сўнг икки жамоа иштирокидаги учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилди.
- "Қизилқум"нинг Суперлигадаги ғалабасиз ўйинлари 8 тага етди. Жамшид Саидов шогирдлари 11 мартдан буён 3 очко нималигини билмаяпти.

"Навбаҳор" - "Олимпик" 0:0
- "Навбаҳор"нинг ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси 6 та беллашувга етди, 3 та ғалаба, 3 та дуранг.
- "Олимпик" Суперлигада Наманганда ғалаба қозонишни уддасидан чиқмаяпти, 3 та ўйин, 1 мағлубият, 2 дуранг.
- Ўзаро учрашувлар тарихида биринчи бор дарвозаларга гол урилмади (0:0).

"Сурхон" - "Сўғдиёна" 1:0
- "Сурхон"га ғалаба келтирган гол муаллифи Беҳруз Шайдулов Суперлигадаги дебют голини урди.
- "Сўғдиёна" 2 йилдан бери термизликлар дарвозасига йўл топа олаётгани йўқ.
- Жиззахликлар 2 йилдан бери "Сурхон"ни енгга олмаяпти. Жамоа рақиби устидан сўнгги ғалабасини 2022 йилги мавсумда Улуғбек Бакаев даврида қўлга киритганди.

ОКМК - "Металлург" 1:0
- Миржалол Қосимов шогирдлари Тошкент вилояти дербисида 2 йилдан сўнг ютуқни ўзиники қилди. ОКМК охирги маротаба 2021 йилги мавсумда "Металлург" устидан зафар қучганди.
- "Металлург"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 10 та ўйинга етди.
- ОКМК уйда очко жамғариш жадвалида 13 очко билан биринчи ўринга чиқиб олди.

"Бунёдкор" - "Нефтчи" 0:3
- "Нефтчи" жорий мавсумда биринчи маротаба битта ўйинда 3 та гол урди ва йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.
- "Бунёдкор" сўнгги кетма-кет 2 та ўйинда дарвозасидан 7 та тўп олиб чиқди.
- "Нефтчи" 9 йилдан сўнг яна "Бунёдкор" стадионида "қалдирғочлар"га ҳеч қандай имконият қолдирмади.

"Андижон" - "Пахтакор" 1:3
- "Пахтакор" 4 йилдан сўнг "Андижон" майдонида муваффақиятга эришди.
- Максим Шацких "шерлар" бошқарувида биринчи маротаба "Андижон"ни мағлуб этди.
- "Бургутлар"нин Суперлигадаги ғалабасиз ўйинлари сони 5 тага етди.
- Пойтахт клуби сўнгги 4 та ўйинда мағлубиятга учрагани йўқ.
- Бектемир Абдуманноновнинг ассистлари сони 7 тага етди.

"Насаф" - "Локомотив" 3:0
- Бобир Абдихолиқов 1290 кундан (3 йил, 6 ой, 13 кун) сўнг Ўзбекистон Суперлигасида гол урди. Сўнгги бор ҳужумчи 2020 йилнинг 20 ноябрь санасида "Сўғдиёна"га гол урганди.
- Бобир Абдихолиқов Ўзбекистон чемпионатида саккизинчи марта дубль расмийлаштирди. Унинг Суперлигадаги жами голлари сони 47 тага етди.
- "Насаф" 6 йилдан сўнг Қаршида "Локомотив"ни енгди. "Аждарлар" охирги маротаба 2018 йил бу вазифани бажарганди.
- Бобир Абдихолиқов Ўзбекистон чемпионатида ўзининг биринчи хет-трикини қайд этди. У 2022 йил Беларусь чемпионатида "Энергетик БГУ" сафида "Неман" билан баҳсда ҳам хет-трик расмийлаштирганди.
- "Локомотив" Суперлигада 7 та баҳсдан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Жамоа охирги бор 14 март куни "Пахтакор" устидан зафар қучганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар