"Динамо" мухлислари Жиззахга боришади
30 сен 2017 10:43
Янгиликлар
"Динамо" мухлислари Жиззахга боришади
Севимли жамоалари «Динамо»ни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлашдан тинмайдиган самарқандлик футбол ишқибозлари бу турда Жиззахга отланишади.
Хабарингиз бор, Олий Лига 23-тури доирасида «Динамо» Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши сафарда тўп суради. Муҳим учрашувда «Динамо»нинг ашаддий мухлислари суюкли жамоаларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган. Шу мақсадда Жиззахдаги ўйинда «Динамо» жамоасини қўллаб-қувватлашни ният қилган мухлислар 30 сентябрь, шанба куни соат 13:00 да «Динамо» стадиони олдида тўпланиб, 13:30 да автобусда жўнаб кетишади. Жиззахдаги ўйинга боришни мақсад қилган ишқибозлар мухлислар фаоли Шавкат Бурҳоновга (+998 97 920 24 40) қўнғироқ қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Сўғдиёна» - «Динамо» учрашуви 30 сентябрь, шанба соат 17:00да Жиззахдаги «Сўғдиёна» стадионида бошланади.
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар