UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  0 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   3 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  2 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  16 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  8 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5

"Динамо": Муҳим ва чиройли ғалаба Янгиликлар

"Динамо": Муҳим ва чиройли ғалаба

23 март куни Самарқандда ҳам миллий чемпионат байроқлари тантанали тарзда кўтарилди.

Очилиш учрашуви олдидан концерт дастури ва спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ўтказилди.

Учрашувдан олдин ва ўйин вақтда ёмғир ва қор ёғишига қарамай шу куни «Динамо» стадионида минглаб мухлислар жамоани қўллаб-қувватлашдан тўхташмади. Шунга жавобан жамоа ҳам дастлабки дақиқалардан ҳужумкор ўйин намойиш этди. Натижада учрашувнинг биринчи бўлими сўнгги дақиқасида Санъат Шихов жарима зарбасини моҳирона ижро этиб ҳисобни очди, 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз ҳужумкорликни тўхтатмай, рақибдан устунлик қилишди. Учрашувнинг 55-дақиқасида Алишер Саматов ва Санъат Шиховнинг ажойиб комбинациясидан сўнг, Fулом Урунов жамоанинг ишончли ғалабасини таъминлади, 2:0.

Олий лига. 2-тур. 23 март (шанба)

«ДИНАМО» – «МЕТАЛЛУРГ» - 2:0 (0:0)

Самарқанд, 2612 томошабин.

Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов, Руслан Самандаров, Обид Жумаев (Навоий), Вилоят Нажафалиев (Тошкент).

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент)

Голлар: Санъат Шихов (45+1), Ғ.Ўрунов (55)

«Динамо»: 27. Андрей Мельничук, 4. Асрор Алиқулов, 5. Илдар Маматказин, 7. Санъат Шихов, 8. Ғулом Урунов, 10. Зайниддин Тожиев (17.Абдулло Набиев, 73), 16. Акмал Холмуродов (Комил Шарофутдинов, 65), 17. Сирожиддин Сайфиев (Акмал Бозоров, 79), 21. Азамат Бобожонов, 22. Алишер Саматов, 55. Аваз Агалиев.

«Металлург»: 1. Маъмур Икромов, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 8. Суннатилла Мамадалиев (77.Сардор Соибов, 69), 9. Шаҳзодбек Нурматов, 10. Шохназар Норбеков (21. Сардор Расулов, 76), 11. Шуҳрат Йўлдошев, 14. Давронбек Каримқулов, 15.Алишер Зиявуддинов, 22. Муроджон Тошматов.

Огоҳлантиришлар: Дониёр Одилов (48).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика