UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Мбаппе Анрига етиб олди  0 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   1 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  6 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  6 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  2 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  7 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3

"Динамо": "Бухоро"га ютқаздик, эртага "Обод" билан ўйнаймиз Янгиликлар

"Динамо": "Бухоро"га ютқаздик, эртага "Обод" билан ўйнаймиз

Теглар :  ДинамоБухоро
Тошкентда йиғин ўтказаётган «Динамо» жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Бу сафарги рақиб Улуғбек Бақоев бошчилигидаги «Бухоро» клуби бўлди.

Ўртоқлик учрашувида Илҳом Шарипов сингари, Улуғбек Бақоев ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Ҳар икки бўлимда турли хил таркиблар кўрикдан ўтказилди.

Жамоамизнинг биринчи бўлимдаги таркиби ўйин давомида яхши ҳаракат қилиб, дастлабки таймни ўз фойдасига ҳал қилди. «Навбаҳор» ва «Андижон» сафидаги ўйинлари орқали танилган, куни кеча «Динамо» сафига келиб қўшилган тезкор ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев ҳисобни очди, 1:0.

Иккинчи бўлимда мураббийлар бир қатор ўзгаришларни амалга ошириб, деярли бошқа таркибни майдонга туширишди. Бу ўзгаришлар «Бухоро» жамоаси фойдасига ишлади. Ҳозирда «Бухоро» сафида бўлган «Динамо» жамоасининг собиқ футболчилари Иван Нагаев ва Санъат Шихов иккинчи бўлимда биттадан гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатишди, 1:2.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент.

6 февраль (душанба)

«ДИНАМО» - «БУХОРО» - 1:2 (1:0)

Голлар
: Абдумалик Абдуллаев (1-бўлим) - Иван Нагаев, Санъат Шихов (2-бўлим.)

«Динамо»: Михаил Наумов, Ҳакимхон Аъламхонов, Бунёд Исроилов, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов, Акмал Бозоров, Искандар Холмирзаев, Нуриддин Ҳасанов, Жасур Азимов, Амиржон Сафаров, Абдумалик Абдуллаев.

Иккинчи бўлимдан майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Шуҳрат Муродов, Расулов, Лазиз Нуриддинов, Нурбек Сафаров, Темур Файзуллаев, Тимур Эргашев, Ислом Шарипов.

«Бухоро»: Эркин Жабборов, Александр Клецков, Миржамол Қурбонов, Тимур Кагиров, Бобир Амонов, Суҳроб Неъматов, Роббим Ҳасанов, Нозим Умуров, Санъат Шихов, Зоҳир Пиримов, Иван Нагаев.

Иккинчи бўлимдан майдонга тушганлар: Муҳиддин Худоёров, Хуршид Олимов, Ислом Холиқов, Ориф Шамсиддинов, Бахром Нарзуллаев, Миржамол Жумаев, Эргаш Исмоилов, Мирфайз Мухиддинов.

«Динамо» жамоаси навбатдаги назорат учрашувини 7 февраль сешанба куни «Обод» жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика