UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  12 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  17 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

"Динамо" бу мавсум энг кўп очкони қайси клублардан олди? Янгиликлар

"Динамо" бу мавсум энг кўп очкони қайси клублардан олди?

Теглар :  Динамо
«Динамо» жамоасининг мавсумдаги натижаларни таҳлил этишда давом этамиз.

«Динамо» жамоаси 2017 мавсумда энг кўп – 6 очкони Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси билан ўйинларда олди. Фарғонада Жасур Азимов, Ориф Мамажонов, Амиржон Сафаровнинг голлари жамоага 2:3 ҳисобидаги ғалабани келтирган бўлса, Самарқандда эса Аднан Ораховацнинг 90+4-дақиқадаги голи «Динамо»га «Нефтчи» устидан 1:0 ҳисобида ғалабани келтирди.

Шунингдек, «Динамо» 3-ўриндаги «Пахтакор» ҳамда 6-ўриндаги «Бухоро» жамоаларига қарши ўйинларда 4 очкодан ишлаб олди. Хусусан, 3-турда Раду Рогакнинг 89-дақиқадаги голи «Пахтакор» - «Динамо» - 0:1 бўлишини таъминлаган бўлса, Самарқанддаги «Динамо» - «Пахтакор» баҳсида 0:0 ҳисоби қайд этилган.

6-турдаги «Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашувида Ориф Мамажонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Амиржон Сафаровнинг голлари мезбонларга ғалаба келтирган бўса, иккинчи даврадаги «Бухоро» - «Динамо» ўйинида 0:0 нурсиз дуранг қайд этилган.

Қайд этиш жоиз, «Пахтакор»дан 2017 йилда фақат «Динамо» икки ўйин натижасига кўра устун келиб, энг кўп 4 очко ололган.

«Динамо» Матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика