"Динамо" 14 йилдан сўнг олий лигада бир ўйинда 6та гол ўтказди

Narzulla Saydullayev
27 окт 2015, 11:10
Олий лиганинг 27-турида Самарқанднинг "Динамо" клуби Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлиб 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шу тариқа, "Динамо" охирги 14 йилда биринчи бор битта ўйинда 6та гол ўтказиб юборди. Сўнгги бор 2001 йилнинг 23 октябрь санасида "Нефтчи" меҳмони бўлган "Динамо" 3:6 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Жамоа охирги марта 1997 йилнинг 9 ноябрь санасида бир ўйинда 6та тўп фарқи билан ютқазган. наманганда "Навбаҳор"га қарши кечган баҳсда "Динамо" 1:7 ҳисобида мағлуб бўлган.

Динамонинг олий лигадаги энг йирик мағлубияти эса 0:8га тенг. Самарқанд клуби 1997 йилги мавсумда "Сурхон" ва "Нефтчи"га қарши кечган сафардаги ўйинларда шу ҳисобда имкониятни бой берган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia