UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  2 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  9 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  4 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  3

Дилявер Ваниев: "Олдинги ўйиндан сабоқ чиқардик" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Олдинги ўйиндан сабоқ чиқардик"

Про лига 6-тури доирасидаги "Машъал" – "Ғиждувон" (5:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

- Ўзбекистон Кубогида "Қўқон-1912"дан қабул қилиб олинган йирик ҳисобдаги мағлубият (0:4)дан сўнг йигитлар билан жиддий гаплашиб олгандик. Шу боис бугунги баҳсга жиддий аҳамият қаратгандик. 0:0 бўлиб турганда рақибда ҳам имкониятлар юзага келди. Олдинги ўйиндан сабоқ чиқардик. Энди кейинги учрашувларга ҳозирлик кўрамиз.

- Микола Агапов 3 та гол урди. Футболчини кейинроқ захирага олдингиз, балки охиригача имконият бериш керакмиди...

- У юқори даражали футболчи. ФИФА тўғри қарорга келди. У келгандан кейин жамоага катта ёрдам бермоқда. Ўзгариш қилганимизга сабаб у етарлича ўйин амалиётига эга бўлди, ёш футболчига имкон беришга қарор қилдик, бу нормал ҳолат. 

- "Машъал" Кубок учрашувида "Ғиждувон" билан 0:0 ўйнаганди. Шундан келиб чиқсак, асосий эътибор чемпионатга қаратилганми?

- Ўша ўйиндан қониқмагандим. Ротация ҳам бўлганди. Бугунги ва ўша ўйин ўртасидаги фарқни биринчи урган голимиз йўққа чиқарди. Олдинга интилишда давом этамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, "Насаф"ни плей-оффга чиққани билан табриклайман! Бу Ўзбекистон учун катта рейтинг натижа келтиради.

Маълумот учун, "Ғиждувон" бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов ўйиндан кейинги матбуот анжуманига қатнашмади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика