UZ

Дилявер Ваниев: "Ҳужумдаги муаммоларимиздан хавотирдаман" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Ҳужумдаги муаммоларимиздан хавотирдаман"

"Пахтакор" - "Машъал" (3:0) ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев қатнашди.

"Аввало, ҳаммага хайрли кеч. "Пахтакор" ҳар жабҳада биздан устун келиб, ғалабага эришди. Ҳақли ғалаба билан табриклайман! Бунчалик йирик ҳисобда ютқазишимизни кутмагандим. Ҳимояда яхшироқ ва дадилроқ ўйнаймиз деб ўйлагандим. Демак, қандайдир камчиликларга йўл қўйганмиз. Йигитларга чизиқлар ўртасидаги боғлиқликларни сақлаш ва тезкорроқ ўйнаш кераклигини тушунтиргандик.

Жамоада ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича трансфер мақсад борми?
Ҳа, ҳужумдаги муаммоларимиздан хавотирдаман, буни тўлиқ кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз. Кучайтириш нафақат ҳужумда, балки барча позицияларда бўлиши лозим. Август бошида очиладиган трансфер ойнасида бу бўйича албатта, иш олиб борамиз.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика