UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  3 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  18 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  4 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1

Дилявер Ваниев: "2014 йил футболчилик фаолиятимни тугатаман" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "2014 йил футболчилик фаолиятимни тугатаман"

"Машъал"нинг бир неча йиллик сардори Дилявер Ваниев ҳам кечаги тадбир давомида "CA"га интервью беришга вақт ажратди.
- Жамоа бу йил биринчи лигада иштирок этди. Олий лигага қайтишга сиз қанчалик ишонгандингиз?
- Шахсан мен бунга шубҳа қилмагандим. Сабаби олий лига ва биринчи лига ўртасидаги фарқни билардим. Фақат мен олий лигага 6 тур қолганида чиқамиз деб ўйлагандим, якунда эса 4 тур қолганида элита масаласини ижобий ҳал қилдик.

- 2013 йилги мавсумда кўплаб ўйинларни ўтказиб юбордингиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Биласизми, шу йилга қадар деярли барча ўйинларда иштирок этардим, ҳатто алмаштирилмасдим ҳам. Аммо жорий йилда олган жароҳатим туфайли 10та турни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Кўпчилик мендан кейинги мавсумда ҳам футбол ўйнайсизми деган саволни бермоқда. Шуни маълум қилишим мумкинки 2014 йил менинг футболчилик фаолиятимдаги охирги мавсум. 2015 йил футбол ўйнамаслигим аниқ. Янги йилда клубда ёрдамчи мураббий бўлишга рухсат берувчи лицензияни оламан. "Машъал"дагилар ҳозир менга мураббийлар ёки клуб тизимидан иш таклиф қилишмоқда. Бу ҳақда кейинги йил ўйлаб кўраман.

- "Машъал" яна олий лигага қайтди. Клуб олдига қандай вазифалар қўйилмоқда?
- Мухлислар клубимиздан олдинги даврларни кутмоқда. Лекин реал олиб қарасак совринли ўринлар учун курашадиган ҳолатда эмасмиз. Аммо бу дегани яна олий лигада жон сақлаш учун курашамиз дегани эмас. Ўз майдонимиздаги барча ўйинларда исталган жамоага қарши жанг қиламиз. Менимча жамоамиз мусобақа жадвалининг ўрталарида юришга ҳақли.

- Айтиб ўтганингиздек келаси мавсум футболчилик фаолиятингиздаги сўнггиси бўлар экан. Айтингчи клуб келажаги бўлган ҳимоячилар ҳақида нима дея оласиз?
- Тан олиш керакки, йилдан-йилга "Машъал"да рақобат кучайиб бормоқда. Таркибга кириш осон бўлаётгани йўқ. Сўнгги йилларда академиямиздан яхши футболчилар етишиб чиқмоқда. Улар бу йил биринчи лигада яхши ўйин намойиш этди, энди уларнинг ҳақиқий кучини олий лигада кўрамиз.

- Ҳимоячилар орасида айнан қайсиларни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?
- Шерзод Файзиев бу йил анча ўсишга эришди. Унда кучли ҳимоячи бўлиш учун барча ҳислатлар мавжуд. Фақат ўсишдан тўхтаб қолмаса бўлди. Бундан ташқари Искандар Шойқулов ҳам ўзини кўрсатди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика