Дилшод Раҳматов "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этиш сабабларини айтди
05 июн 2022 22:30
Янгиликлар
Дилшод Раҳматов "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этиш сабабларини айтди
Футзал бўйича Ўзбекистон кубогининг финал баҳсидан сўнг турнир ғолиби "Жиззах-Кентекс" аъзоси Дилшод Раҳматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин қизиқарли руҳда ўтди. Жамоамиз ҳозирда оптимал формада, шу боис бугун хатоларимиз деярли кўзга ташланмади ҳамда йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Ҳам чемпионлик, ҳам кубокни қўлга киритганимдан бошим осмонга етди. Жорий йил биз учун омадли келди деб ўйлайман.
Рақибни ёмон ўйин кўрсати дея олмайман. Яхши биласиз, "Жиззах Кентекс"да миллий терма жамоанинг кўпгина футзалчилари ҳаракат қилади, қолаверса, бугунги баҳсда жиддий хато қилмадик, шунинг ҳисобига йирик ҳисобда ғалаба қозондик", — дейди жиззахликлар футболчиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар