UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  0 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  3 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  3 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  137 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

Дилшод Раҳматов: "Эртага деярли финал баҳсида майдонга тушамиз" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Эртага деярли финал баҳсида майдонга тушамиз"

Футзал бўйича Олий лига 9-турининг иккинчи кун ўйинлари доирасидаги "Ҳуахин-Жиззах" – "Локомотив" (5:1) баҳсидан мезбонлар вакили Дилшод Раҳматов фикрларини билдирди.

- Бу турда "Ҳуахин-Жиззах"ни 2 та муҳим ўйин ("Локомотив" ва АГМК) кутаётганди. "Локомотив" тўсиғидан ўтилди, эртага АГМК билан баҳс кутмоқда...

- Тўғрисини айтсам, 2 та ўйин демаган бўлардим, чунки "Насаф" жамоасини ҳисобдан чиқариб қўймоқдасиз. Ҳозир ҳар бир клуб бизга қарши бор кучи билан қаршилик кўрсатяпти. Бу эса бизга қийинчилик туғдирмоқда. Бир тарафдан бу яхши, чунки терма жамоа ўйинчилари ривожланиб боришяпти. Клубимиз ҳам ўз ўйинини топиб бормоқда. АГМКдан 4 очко илгарилаб кетганмиз, эртага деярли финал баҳсида майдонга тушамиз деб ҳисобласак ҳам бўлади. Бугунги ва кечаги ўйин орқали чемпионлик сари муҳим қадамни қўйдик. 

- Чемпионликка катта қадам ташланди деяпсиз. Бу эртанги учрашувда болаларнинг мотивациясига салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Йигитларимиз профессионал. Ёшларнинг кўзлари ёниб туради, шижоатли болалар йиғилган.

- АГМК сиз ва бошқа футзалчиларнинг собиқ жамоангиз ҳисобланади. Бу ички руҳиятга таъсир қилмайдими?    

- Ички муҳитга келадиган бўлсак, ҳаммаси аъло даражада. Айтиб ўтганимдек, йигитлар – профессионал. Ўйлашимча, бу халақит қилмайди. 

-  "Локомотив" ва "Насаф" билан ўйинлардаги ғалабалар осон қўлга киритилди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бирорта ўйинни осон кечди деб бўлмайди. Сабаби чемпионат ярмида "Металлург"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Шундан билса бўладики, менсимасангиз, ҳар қандай жамоа сизни ютиб кетади. Рақибга ҳурмат билан қараш лозим.

- Жорий мавсумнинг 2 нафар кашфиёти сифатида кимни кўрсата оласиз?

- "Динамо" жамоасидаги Далер Эшонқулов яққол ажралиб турибди. Шунингдек, жиззахлик Элбек Тўлқинов ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг келажаги деб ўйлайман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика