UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  9 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  9 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  7 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

Дилшод Нуралиев: "Бугунги хабарни эшитиб шошиб қолдим" Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: "Бугунги хабарни эшитиб шошиб қолдим"

Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (1:2) ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилшод Нуралиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен учун биринчи навбатда оғир ўйин бўлди. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Хатоларимиз кўп, уларни устида ишлашимиз керак. Футболчиларни жисмоний ҳолати бу қадар ёмонлигини кутмагандим, менда булар билан машғулот ўтишга вақт бўлмади. Учрашув тугашига 20 дақиқа қолганида футболчиларим чарчаб қолишди. Имконият берилса хатолар устида ишлаймиз. Қўлимдан кеганича меҳнат қиламан, меҳнатдан қочмаганман. Таркибдаги тажрибали футболчилар ўйнашни билишади, ўзилар ҳам кўрдилар. Қўқон жамоасидан ёмон ўйнадик дея олмайман. Қайсидир вазиятда яхши ўйнадик, қайсидир вазиятда хато қилдик. Кўп вазият яратмаган бўлсакда бир нечта вазиятларни голга айлантирсак бўларди. Қўқонга омад ҳам келди, иккита рус тилида айтганда курёзни гол уриб кетишди. Мағлубиятда барча бирдек айбдор, "Локомотив" мухлисларидан узур сўрайман. Кейинги учрашувларда футболчиларнинг иштиёқини оширишга қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

Биринчи галда йигитларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратамиз. Кейинги ўйин дерби "Пахтакор"га қарши майдонга чиқамиз, йигитлар ҳам вазиятни тушуниб турибди. Қўлдан келганча вазиятни тўғирлшага ҳаракат қиламиз.

Бугун жамоани бош мураббий сифатида бошлаб тушиш кутилмаган хабар бўлди. Клуб раҳбарлари чақириб айтишганда шошилиб қолдим, кутилмаганда бўлиб қолди. Биз мураббиймиз тайинлашади, олишади. Вазиятдан чиқиб кетишга қўлимдан келганча ҳаракат қиламан",- дейди Нуралиев.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика