UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  0 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  1 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  6 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  5 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  21 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  5 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   16 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  19 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  56 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  7 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0

Дилшод Жўраев: “Андижон"ни олий лигада олиб қолиш учун имкониятимиз етарли” Янгиликлар

Дилшод Жўраев: “Андижон"ни олий лигада олиб қолиш учун имкониятимиз етарли”

Тошкентдаги “Чиғатой” футбол мактабида миллионлар ўйини бўлмиш футболнинг сир асрорларини ўрганган Дилшод Жўраев деярли барча ёш тоифасидаги терма жамоаларда ўйнашга улгурди.
2009 йилда “Бунёдкор” таркибига келиб қўшилган Жўраев тез орада асосий таркибда ўз ўрнини топа бошлаганди. Ушбу мавсумда Дилшод Жўраев кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Олмалиқ” жамоасига ижара асосида кўчиб ўтади. Биринчи даврада “Олмалиқ” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи иккинчи даврадан “Андижон” клубига яна ижара асосида бориб қўшилади. Айни дамда Дилшод ушбу жамоани элитада олиб қолиш учун барча куч ва мақоратини ишга солмоқда. Биз Дилшод ЖЎРАЕВ билан боғланиб фаолияти тўғрисида суҳбатлашдик.

-  Айни пайтда “Андижон” жамоаси олий лигада турнир жадвалида хавфли зонада турибди. Чемпионатимизда қолган учрашувларда керакли бўлган очколарни жамғарарилмаса, жамоа қуйи лигага тушиб кетиши мумкин. Бу борада рахбарият қандай чора-тадбирларни қўлламоқда?
-  “Андижон”нинг асосий вазифаси олий лигада жон сақлаб қолиш. Рахбариятимиз, мураббийлар ва футболчилар бундай вазифани уддалаш учун қўлидан келган барча ишларни амалга оширмоқда. Хар бир учрашувларимизни кўриб чиқиб, хатоларимиз устида яна ҳам кўпроқ ишлаяпмиз. Олдимизда яна 4 та тур бор. Элитада қолиш учун бизда имконият етарли, деб ўйлайман. Олий лигада қолиш ёки қолмаслигимизни “Обод” ва “Навбаҳор” билан бўладиган ўйинлар ҳал қилади, менимча. Бу йилги чемпионатимизнинг ўзи осон бўлмаяпти.  

-  Кейинги ойнинг сўнггида “Андижон” жамоаси ижара шартномангиз якунига етади. Трансфер ҳуқуқингиз “Бунёдкор” клубига тегишли. Келгуси йили сизни “қалдирғочлар” сафида майдонда кўрамизми ёки бошқа жамоага ўтишингиз мумкинми?
-  Насиб қилса 2017 йилдан бошлаб “қалдирғочлар” таркибида машғулотларда яхши иштирок этиб, ўз ўйинимни кўрсатсам, асосий таркибдан жой олишим мумкин.

-  Нима учун “Бунёдкор”дан бошқа жамоа сафига ўтгансиз?
-  Ўтган йили “Бунёдкор” сафида иккинчи даврада 15 та учрашувнинг 10 тасида асосий таркибда майдонга тушдим. Ўйин амалиётига кўпроқ эга бўлиш учун жамоа рахбарияти билан келишган ҳолда бошқа клубга ижара асосида ўтдим. Бироқ “Олмалиқ” жамоасида кам ўйин ўтказдим. Бунга нима сабаб бўлганини ҳам айтиб ўтдим. Иккинчи даврадан “Андижон” клубидаман. “Олмалиқ”да 6 та ўйин ўтказгандан кўра “Андижон”да 24 та учрашув ўтказганим яхши. Агарда ёшим бироз катта бўлганида “Бунёдкор” жамоасида қолган бўлардим. Чунки Клуб рахбариятлари мени жамоада қолишимни хоҳлашганди.

-  Нима учун “Андижон” вариантини танлагансиз, бошқа жамоалардан таклифлар бўлмаганми?
-  Бошқа жамоалардан таклифлар бор эди, бироқ “Андижон”нинг аҳволи бироз оғирлиги боис уларга ёрдам беришга қарор қилдим.

-  Ўйинингиз пасайишига нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?
-  Бунга, биринчидан, ўзим сабабчиман. Шу кунгача барча ёш тоифасидаги терма жамоаларда ўйнаб келдим. Миллий терма жамоаси сафида ҳам 2 та ўйин ўтказдим. Шу даражага чиққанимдан сўнг ўзим бироз бўшашдим, деб ўйлайман. Буни юлдузлик касали, демаган бўлардим. Ҳозир қўлимдан келганча аввалги даражамга чиқиш учун тинмай меҳнат қиляпман. Спортда бироз бўлса ҳам ҳотиржамликка берилмаслик керак экан.

-  Сиз футбол мактабида таҳсил олгансиз. Болалар футболида натижа кетидан қувиб, сифатни йўқотиб қўйяпмиз. Сиз бунга қандай фикр билдирасиз?
-  Ёш футболчиларимизни секин-аста юзага чиқариш керак, деб ўйлайман. Уларга кўпроқ имконият бериш лозим. Қўлдан келганча ёшларни қўллаб-қувватлаш керак. Мусобақаларда барча боларни иложи борича 15-20 дақиқа майдонда ўйнатган маъқул. Бу шаҳсий фикрим. Болалар футболидаги мураббийларга ўқув курсларини ташкил қилиш лозим. Ёшларга эътибор қаратилса кейинчалик бу ўз сўзини айтади.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика