UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  2 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  1 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Дилшод Ҳамроев: "Сенегалга қарши ўйинга тайёргарлик бошланган" Янгиликлар

Дилшод Ҳамроев: "Сенегалга қарши ўйинга тайёргарлик бошланган"

Янги Зеландиядаги мундиал доирасидаги Ўзбекистон - Австрия (2:0) учрашувидан сўнг дарвозабонимиз Дилшод Ҳамроевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Кечаги ўйинда жамоа йигитлари бир-бирини тушуниб ўйнаганликлари, шиддаткор темпда ҳаракат қилганликлари боис муваффақият қозондик деб ўйлайман. Ҳимояда ҳам, марказда ҳам, ҳужумда ҳам ҳамма жонини бериб ўйнади. Ҳар бир вазиятнинг ўз қийинчилиги бор лекин Австрия билан ўйинда менга деярли оғирлик тушмади, десам ҳам бўлади. Бунинг учун, албатта, ҳимоячиларимизга рахмат айтса арзийди. Улар ўз вақтида уюшқоқлик билан ҳаракатлана олишди.

Чорак финалдаги рақибимиз ўйинларини кузатдик. Вақтни бой бермасдан тайёргарликларни ҳам бошлаганмиз. Сенегал билан тўқнашув бизнинг ғалабамизни таъминлаши учун астойидил ҳаракат қиламиз. Ўзимиздаги ишонч ва ғайрат билан, халқимиз меҳрини, дуоларини қалбан ҳис этиб майдонга тушамиз.


Гулшан Саъдуллаева ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика