UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  3 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  2 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   13 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ" Янгиликлар

Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ"

Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тури доирасидаги "Локомотив" — "Строитель-Зарафшон" (4:5) учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди.

Учрашувдан кейин "темирйўлчилар" футзалчиси Дилмурод Шавкатовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Бугунги ўйин жуда қийин кечди. "Динамо"га қарши ўйинда ҳам жуда кўп куч йўқотдик. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказди. Зарафшонликлар билан ўйинда омад ҳам келмади. Мағлубиятимизга шу жиҳатлар сабаб бўлди. Рақибни менсимадик дея олмайман. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар доимо рақибларимизни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. 

"Динамо" билан ўйинда ҳушёрликни йўқотдик. Бундан эса самарқандликлар унумли фойдаланиб кетишди ва якунда дуранг ўйнадик. 

Гарчи кетма-кет ўйинларда очко йўқотганимизга қарамай, чемпионлик учун курашдан чиқдик деб ўйламайман, чунки олдинда ўйинлар кўп. Вазиятни ўнглаш имкониятимиз бор. Охиригача курашишда давом этамиз", – деди Шавкатов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика