UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  114 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  8 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  8 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  16 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  10

Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ" Янгиликлар

Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ"

Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тури доирасидаги "Локомотив" — "Строитель-Зарафшон" (4:5) учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди.

Учрашувдан кейин "темирйўлчилар" футзалчиси Дилмурод Шавкатовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Бугунги ўйин жуда қийин кечди. "Динамо"га қарши ўйинда ҳам жуда кўп куч йўқотдик. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказди. Зарафшонликлар билан ўйинда омад ҳам келмади. Мағлубиятимизга шу жиҳатлар сабаб бўлди. Рақибни менсимадик дея олмайман. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар доимо рақибларимизни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. 

"Динамо" билан ўйинда ҳушёрликни йўқотдик. Бундан эса самарқандликлар унумли фойдаланиб кетишди ва якунда дуранг ўйнадик. 

Гарчи кетма-кет ўйинларда очко йўқотганимизга қарамай, чемпионлик учун курашдан чиқдик деб ўйламайман, чунки олдинда ўйинлар кўп. Вазиятни ўнглаш имкониятимиз бор. Охиригача курашишда давом этамиз", – деди Шавкатов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика