Дик Адвокат Польша терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Narzulla Saydullayev
13 окт 2013, 14:00
Голландиялик мураббий Дик Адвокат Польша терма жамоаси устозига айланиши мумкин.
Польша терма жамоаси бош мураббийи Вальдемар Форналик жамоани Бразилиядаги мундиалга олиб чиқа олмади, у лавозимини тарк этиши мумкин. Польша футбол Федерацияси Адвокатни уни ўрнига номзод сифатида кўрмоқда.

Голландиялик мураббийнинг охирги иш жойи ПСВ клуби бўлганди. Шундан сўнг у «Галатасарой» ва Ирландия терма жамоасидан тушган таклифларни рад қилди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru