Диего Симеоне: "Эрнандеснинг ўзи ҳал қилади, умид қиламизки у жамоада қолади"
23 дек 2018 14:45
Янгиликлар
Диего Симеоне: "Эрнандеснинг ўзи ҳал қилади, умид қиламизки у жамоада қолади"
"Атлетико" бош мураббийи Симеоне Лукас Эрнандеснинг "Бавария"га ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Ҳар қандай клуб яхши футболчиларни қидиради. Бу нормал ҳолат. Мен бу вазиятни ижобий тарафдан кузатиб бормоқдаман. Лукас уни қандай яхши кўришимизни билади деб ўйлайман. "Бавария" доим энг яхши футболчилар билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади. Аммо, футболчи аввало ўзи қарор қилиши керак. Умид қиламизки, шогирдим жамоада қолади", — дея Диего Симеоненинг фикрларини келтиради Football Espana нашри.
Аввалроқ, Лукас Эрнандеснинг "Бавария" клубига ўтиши, ёлғон маълумот эканлиги ҳақида хабар тарқаганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар