

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, Костани айни дамда "Наполи" агентлари кузатиб юрибди. Неаполликлар уни ёздаёқ ўз сафларига қўшиб олмоқчи. Олдинроқ "матрасчилар" футболчиси билан хайрлашиши борасида маълумотлар берилганди.
Коста бу мавсумда "Атлетико" таркибида 16 ўйинда 2 гол киритди.



