Дидье Дешам: «ЖЧ-2014га чиқа олишимизга ишониш лозим»

Narzulla Saydullayev
16 ноя 2013
Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам жамоа ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Украинага қарши ўйиндан (0:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Жавоб голини уриш учун бизда имконият бўлди, аммо буни амалга ошира олмадик.

Биринчи гол майдон эгаларига куч берди. Кейин пенальти бўлган вазият. Шубҳасиз, бу ёмон натижа.

Аммо ҳозир ҳам ЖЧ-2014га боришимизга ишонишимиз керак. Украина жавоб ўйинидан олдин яхши вазиятда, бизни ихтиёримизда вазиятни ўнглаш учун 90 дақиқа бор», – дейди Дешам.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru