Дибала: "Ювентус"га ғалаба керак, 1:0 ёки 10:0 бўлиши муҳим эмас"

Aslanov Jasurbek
12 мар 2016, 13:24
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала "Сассуоло"га қарши учрашув (1:0) ҳақида фикр билдирди.

"Бугун тезкор ўйин бўлди. Тўпни ўзимда кўп ушлаб тура олмадим, аммо учрашув ёмон ўтгани йўқ. Бу баҳсдаги гол фаолиятимдаги энг яхшисими? Йўқ, "Палермо"да ўйнаганимда ҳам шундай гол урганман.

Чемпионат якунланишигача кам вақт қолди ва "Ювентус" ғалаба қозониши керак, учрашув натижаси 1:0 ёки 10:0 бўлиши мухим эмас. Омадсиз стартдан сўнг ҳеч ким чемпион бўлишимзга ишонмаган эди. Аммо ҳозир биз яна чўққидамиз ва кетма-кет бешинчи скудетто учун курашяпмиз" - дейди Дибала.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia