

Бу ҳақда Франция клуби матбуот хизмати ўзининг Твиттердаги саҳифасида эълон қилди. Энди 30 ёшли футболчи "ПСЖ" таркибида 2021 йил 30 июнига қадар тўп суради.
Аввалроқ, унга Туриннинг "Ювентус" клубидан қизиқиш бўлаётганди. Анҳель Ди Мария эса АПЛга қайтишни хоҳлаётганини айтиб ўтганди.
Ди Мария парижликлар сафига 2015 йилда "Манчестер Юнайтед"дан бориб қўшилган. Жорий мавсумда 11 учрашувда майдонга тушди ва гол+пас тизимида 9 очко тўплади - 3 гол, 6 голли узатма.



