UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  0 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  0 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  4 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   3 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  10 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  15 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1

Ди Франческонинг майдондаги асосий муаммоси Янгиликлар

Ди Франческонинг майдондаги асосий муаммоси

Мураббий тактика борасида ўз устида ишлаши керак.

Эусебио Ди Франческонинг салбий томони "Рома" — "Виртус Энтелла" ўртасидаги баҳсда ёрқин намоён бўлди (4:0). Мураббий қанотдан ҳужумга ҳаддан зиёд кўп эътибор беради. Лекин ўзи буни сезмаяпти, чоғи. Маълумотларга қараганда, "Рома" ҳужумининг 89%и марказдан уюштирилган. Бироқ, марказдан уюштирилган ҳужумларнинг 71%и эса бесамар кетмоқда.

Бундай тактика ҳимоядаги баъзи ўйинчиларга ҳам катта таъсир қилади. Флоренци билан ҳаммаси тушунарли: ўйинчи фаолиятини қанот ярим ҳимоясида бошлаган. Мураббийлар эса унинг аввалги позициясидан унумли фойдаланишади. "Энтелла"га қарши баҳсда Карсдорпнинг ўйин услуби худди Флоренциники каби тушунарсиз бўлди. У Кубок ўйинининг 15-21 ва 60-71-дақиқалари оралиғида ўнг қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнади.

Ди Франческо тактикаси "Виртус Энтелла" каби бироз кучсиз жамоаларга қарши баҳсларда қўл келади. Бундан Италиянинг кўплаб клублари фойдаланишди. "Рома"нинг услубига мослашиб, унга қарши ўйнай бошладилар. Қанотда содир бўлаётган бу муаммодан "қутилиш" учун "Рома" кучли марказий ярим ҳимоячиларни клубга олиб келиши керак. Ҳа, шундай демиз-у, лекин Стротман, Наингголан ва Пьянич бу жамоада ўйнаганида тактикада ҳам, тўпга эгалик қилиш борасида ҳам ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганди. Футболчилар барибир қанотдан кўпроқ ҳужум бериб ўйнашган эди.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика