Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"
27 янв 00:09
Янгиликлар
Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"
Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг 58-дақиқасида Артета бир йўла тўртта янги футболчини майдонга туширган, хусусан, жамоа сардори Мартин Эдегорни Микель Меринога алмаштирган эди.
"Тўғрисини айтсам, мен шокка тушдим. Ўша пайтда ҳисоб 1:2 эди ва бу МЮнинг иккинчи голига нисбатан бетартиб реакциядек туюлди. Бу стадиондаги мухлисларни ҳам ҳаяжонга солиб қўйди.
Мураббий сардорни захирага олди ва Мартин бундан унчалик мамнун эмасдек кўринди. Бу мен учун ҳақиқий кутилмаган ҳолат бўлди, чунки Эдегор — бизнинг плеймейкеримиз ва унинг кетиши ҳамма нарсани ўзгартириб юборди. Деклан Райс ортга қайтишга мажбур бўлди, майдонга тушган Эзе эса ҳозирча "Арсенал"да ҳеч нарса кўрсата олмаяпти.
Бу ғалати қарор эди. Бир вақтнинг ўзида тўртта янги ўйинчининг тушиши жамоа ритмини бузиб юборади", — деди Симэн "Premier League Productions" эфирида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар