UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  0 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  12 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  6 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  12 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  9

Дэвид Мойес: "Бу ўйин ҳақиқий синов" Янгиликлар

Дэвид Мойес: "Бу ўйин ҳақиқий синов"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Дэвид Мойес "Бавария" билан ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бавария" ўтган мавсумда жуда кучли ўйин намойиш этди ва барча мусобоқаларда тенгсиз бўлди. Бу йилдан эса улар янада кучайишди. Уларни янги мураббий бошқариб бормоқда. "Бавария" жамоасини мамлакат чемпионлигини қўлга киритгани билан табриклайман. Ҳозирда кўплаб одамлар айнан шу жамоанинг ўйинини завқ билан томоша қилишмоқда.  Қисқа вақт ичида "Манчестер Юнайтед"  билан ҳам ушбу турнирда яхши натижаларни қўлга киритдик ва буни давом эттиришни истаяпмиз. Мен бу турнирда етарли тажрибага эга эмасман. Лекин шундай бўлсада керакли натижаларни қайд эта олдик. "Бавария"га қарши ўйин биз учун ҳақиқий синов бўлади. Бу ўйин олдидан ҳар иккала жамоага катта босим бор. Бу борада тенглик. Биз ҳам, улар ҳам кейинги босқичга ўтишни хоҳлаяпмиз. Биламиз, агарда ўйинимиз ўхшаса ҳар қандай рақибдан кучлироқ ўйнашимиз мумкин. Кўпроқ кучли ва ишончлироқ ўйнашимиз зарур. Ана ўшанда ўз кучимизга бўлган ишонч янада ортади. Мен бу гапларни клубга келганимдан буён айтиб келаман ва яна қайтараман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика