UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  9 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Дэвид Бекхэмнинг ҳаёт қонунлари Янгиликлар

Дэвид Бекхэмнинг ҳаёт қонунлари

Бугун туғилган кунини нишонлаётган собиқ футболчи ҳақида.

"У чап оёғида тўпни тепа олмайди, бош билан ўйнай олмайди, подкатлар ташламайди ва кам гол уради. У жуда ҳам ёмон йигит"
Жорж Бест - Бекхэм ҳақида

Агарда бундан 10 йиллар олдин Сиз кўчадаги исталган инсондан энг яхши футболчилар учлигини сўрасангиз, уларнинг орасида Дэвид Бекхэм номини аниқ эшитардингиз. Футболчининг илк машҳурлиги футболнинг ортидан бошланганди, кейинчалик бу майдоннинг ташқарисида залворлади. Дэвид одамлар учун футболчи бўлибгина қолмай, кийиниш услуби маъбуди бўлиб кўринарди. У доимо чиройли кийинар ва сочлари ҳам чиройли соч турмаклари билан юрарди. Балки бу факт унинг ёшликдаги орзуси билан боғлиқдир: "Сартарош бўлишни орзу қилганман".

Умуман олганда унинг бу касбни танлашни истаганини оддий мантиқ орқали билиб олишимиз мумкин: унинг онаси Сандра Жоржина Уэст сартарош бўлиб ишлаган. Бироқ Дэвиднинг айтишига кўра: "Болалигимда менга катта умид билдиришган. Олдимда шу ёки машҳур бўлиш йўли бор эди". Машҳур сартарошларни танийсизми? Бундайларни кўп ҳам санаб бера олмаймиз, улар футболчилар каби кўп эмас. Дэвиднинг футболга қизиқиши уни "Манчестер Юнайтед" академиясига олиб келди.

Албатта, у сартарошлик орзусига эриша олмади, бироқ Дэвид бундан шикоят қилмайди: "Мен нимадандир нолийдиган ҳолатда эмасдим. Мен омадли инсонлардан бириман".

1998 йилги мундиалга 23 ёшли Бекхэм Англиянинг 2 карра чемпиони сифатида борди, бироқ ўша пайтда у терманинг асосий фигураси эмасди. У термадаги илк асосий таркибда тушган ўйини мундиалнинг 3-турида Колумбияга қарши тўғри келган ва ўшанда у термадаги илк голини ҳам урган. Унда "учшерлар" 2:0 ҳисобида ғалабага эришиб, плей-оффга чиққанди.

Плей-оффда эса Англия - Аргентина учрашуви бўлаётганди. Томонлар илк бўлимдан кейин 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этишди. Бир вазиятда "Атлетико"нинг ҳозирги бош мураббийи Диего Симеоне Бекхэмнинг белидан итарди ва Дэвид йиқилиб тушди. Ерда ётганча у оёғини қимирлатганди ва бу Симеоненинг бақириб ерга йиқилишига сабаб бўлди. Ҳа, унга "жуда қаттиқ" зарба тегди ва Диего юзини ёпиб олиб бақираётганди.

Рефери Бекхэмга қизил карточка кўрсатди, Англия эса пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Футболчи эса ўз ватанида яхшигина обрўга эга бўлди. Дэвид ушбу воқеани афсус билан эслайди: "Франция-98 ҳақида даҳшатли фикрлар қолган. Шунчаки ҳайратланарли. Доимо шундай воқеалар мен билан бўлади", - деди Бекхэм.


Орадан бироз вақт ўтиб, Бекхэмнинг машҳурлик йўли бошқачасига давом этди. Алекс Фергюсоннинг сўзлари: "У уйлангунига қадар муаммо чиқармасди. У тунги вақтда ҳам академия мураббийлари билан бирга ишларди, у энг яхши ёш футболчилардан бири эди. Бироқ уйланганидан кейин уни қайтариш қийин бўлди. Ўша кундан буён унинг ҳаёт йўли ўзгарди. Бекхэмни олдинги ҳолатига қайтариш қийинлашди. У ҳақиқий юлдузлик томон интилди, футбол эса кичик бир бўлакка айланиб қолди".

Матбуотдаги ушбу сўзлар футболчининг Сер Алекс Фергюсон билан жанжалига сабаб бўлди. Шотландиялик мутахассис Бекхэмнинг қалпоғи борасида бир воқеани ёдга олади. "Лестер"га қарши ўйиндан олдин 20дан ошиқ фотографлар манкунианликларнинг машғулот базасини ўраб олишганди. Бунга асосий сабаб - Бекхэм сочини калга олдириб ташлагани ва у буни эртаси кунги ўйинда кўрсатиши кераклиги бўлди. Бироқ Дэвид бош кийим кийиб олганди. Кечки овқат вақтида бош мураббий ундан бош кийимини ечиб қўйишини талаб қилди. Бу гап ўйинолди машғулотда ҳам такрорланди. Бекхэм бош кийимини фақатгина Фергюсон жаҳл отига миниб, уни майдонга туширмаслигини айтганидагина ечиб қўйди.

2003 йилга келиб ўтган вақт давомида биргаликдаги фаолият ва қўлга киритилган совринларга қарамасдан Сер Алекс ва Бекхэмнинг ўртасида энг муҳим воқеалардан бири содир бўлди. Англия Кубогида "Арсенал"дан учралган мағлубиятда мураббий Бекхэмни иккинчи голда айблади. Бекхэм эса бунга кулиб қўйди, мураббий уни қўлга тушган нарса билан ура бошлади, шу пайтда унинг қўлига бутса тушиб қолди. Бу Дэвиднинг бошига тегди ва қошининг юқори қисми яра бўлиб қолди. Бу жамият муаммосига айланди ва Бекхэмнинг МЮдан кетиши аниқ бўлди.

"МЮ таркибида фаолиятимни якунлашга тайёр эдим, бироқ тақдир шундай экан, йўлларимиз айрилди. Камдан кам футболчиларгагина фаолиятини бир жамоада ўтказиш насиб қилар экан", - деди орадан йиллар ўтиб Бекхэм.

Ёзда "Юнайтед" футболчисини "Барселона"га сотишга рози бўлди, бироқ... Ўша пайтда бу клуб ушбу юлдуз учун мос жой эмасди ва шу боисдан у "Реал"га ўтди. "Қироллик клуби" футболчининг трансфери учун 37 млн евро ишлатди ва "галактикос" ўз таркибини сайқаллаб олди.

"Дэвид зўр футболчи эканлигини билардик, аммо бунчалик катта даражада жамоага рух бериб туришини кутмагандик. У доимо максимал натижа сари интилади. Барчамиз уни ҳурмат қиламиз", - деди Роналдо.

2006/07 йилги мавсум бошланиши арафасида жамоа бошқаруви Фабио Капелло қўлига ўтди. Италиялик мураббий ўнг қанотда тезкор Хосе Антонио Рейесни ўйнатди, Бекхэм эса захирада қола бошлади. Январь ойида клуб спорт директори Предраг Миятович матбуотни портлатадиган хабарни маълум қилди. Унга кўра, Бекхэм "Реал"даги сўнгги мавсумини ўтказаётгани ва мавсум якунида у жамоани тарк этиши аниқ бўлганди.

Орадан бир кун ўтиб, 2007 йилнинг 11 январь кунида Бекхэм "Лос-Анджелес Гэлакси" билан 5 йиллик шартномага имзо чекканини маълум қилди. Орадан бир кун ўтиб, "Реал" президенти Рамон Кальдерон англиялик футболчи Голливудга ярим актёр сифатида кетаётганини таъкидлади. Шунингдек, у Бекхэм "Гэлакси"дан бошқасига керак бўлмагани ва энди унинг даври ўтганини айтиб ўтди.

Ҳатто Капелло футболчини ёшлар жамоасига ўтказиб юборди, бироқ орадан бир ой ўтиб, у ўз қарорини ўзгартирди. Англиялик яна бир бор жамоанинг асосий футболчисига айланиб олди. ЛаЛиганинг сўнгги турида Бекхэм жароҳат олди, унинг ўрнига майдонга тушган Рейес эса 2 гол уриб, "Мальорка" устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Шу билан биргаликда мадридликлар чемпионликни қўлга киритишди - Бекхэм учун Испаниядаги илк соврин.

Америка уни кутаётганди

"Суперюлдуз бўлиш учун бу ерга келмадим. Қаттиқ машғулот қилиб, жамоанинг бир бўлаги сифатида кўплаб совринларга эга чиқишни истайман. Футболни Америкада биринчи ўринга олиб чиқаман деб айта олмайман, бу жуда қийин иш. Бейсбол, баскетбол, американча футбол - бу ерда улар кўпроқ машҳур. Бироқ мен ўзимга ишонмаганимда бу ерга келмаган бўлардим", - деганди ўшанда Дэвид.

ОАВнинг ёзишича, Бекхэм Америкадаги 5 йилида 250 млн евро ишлаб топар экан, бироқ бу маркетингнинг бир найранги бўлиб чиқди. Бироқ ҳақиқий рақамлар жуда кам - йилига 6,5 млн евро маош (5 йилда 32,5 млн евро).

Бекхэмнинг айтишига кўра, бу ҳеч қачон асосий ўринда бўлмаган: "Пуллар менинг ҳаётимда юқори ўринга қўйилмаган. Қаерда бўлсам ҳам ўзим севган футболни ўйнашда давом этганман. Пуллар асосийси эмас ва бўлмайди ҳам".

Бекхэм Америкада футболни 1-рақамлига айлантира олмади. Лекин у орқали матбуот ва мухлисларнинг футболга бўлган қизиқиши ошиб кетди. Жамоанинг совринларга ташналиги ҳам ўзгарди: клуб 2011 йилда 6 йиллик танаффусдан сўнг MLS бош совринини қўлга киритди, яна бир мавсумдан кейин бу такрорланди.

2013 йили Дэвид фаолиятини якунлади. Бу эса мухлисларнинг бироз хафа бўлишига олиб келди: "Фаолиятимни якунлаганимдан афсусда эмасман. Танам бугунми эртами барибир қарийди ва футбол учун яроқсиз бўлиб қоларди".

Дэвид айни дамда 45 ёшда унинг футболчилик фаолияти эса ўтмишда қолиб кетди. Аммо айни дамда у "Интер Майами" клуби эгаси ҳисобланади. Балки олдинда уни буюк ғалабалар кутаётгандир?

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика