Дест "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти

Alisher
19 июл 2021, 07:28
"Барселона" ҳимоячиси Сержино Дест клубдан кетишни режалаштирмаяпти.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра. 20 ёшли америкаликнинг кетиши борасидаги миш-мишларга қарамай, ўйинчининг ўзи Каталония клубида қолмоқчи ва бошқа вариантларни кўриб чиқмаяпти.

Дест ўтган мавсум "Барса" таркибида 44та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.

Transfermarkt ҳимоячини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›