Дешам: "Рақиблар Франция терма жамоасидан қўрқишади"
12 ноя 2016 15:18
Янгиликлар
Дешам: "Рақиблар Франция терма жамоасидан қўрқишади"
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Швецияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашуви (2:1) ҳақида фикр билдирди.
"Кўплаб жамоалар бизга қарши баҳсда ҳимояланишади ва иккинчи рақам бўлиб ўйнашади, биз буни Голландияга қарши баҳсда кўрдик. Демак, рақиблар биздан қўрқишади. Швецияга қарши осон ўйин бўлмасилиги билардим, 3 очко олганимиз яхши бўлди.
Швеция яхши жамоа. Улар жисмонан жуда кучли ва яхши ташкиллашган. Рақиб жарима майдонига киришни ёпиб қўйганда, тўп билан тез ҳаракат қилиш керак, бу эса осон эмас" - дейди Дешам.
Фикрлар