Депай терма жамоа сафида Европада энг кўп гол урган футболчига айланди

Aslanov Jasurbek
17 ноя 2021, 19:29
Нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депай терма жамоа сафида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг сўнгги икки ўйинида учта гол урди.

Умуман олганда, 27 ёшли ҳужумчининг 2021 йилда миллий терма жамоасида урган голлари сони 17 тага етди, бу Европа терма жамоалари орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Иккинчи ўринда Ҳарри Кейн (Англия, 16 гол), учинчи ўринда Криштиану Роналду (Португалия, 13) бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gracenote Live