Дэнни Роуз "Уотфорд" билан шартнома имзолади
16 июн 2021 15:16
Янгиликлар
Дэнни Роуз "Уотфорд" билан шартнома имзолади
"Уотфорд" ҳимоячи Дэнни Роузнинг жамоага ўтганини эълон қилди.
30 ёшли англиялик футболчи клуб билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Роуз "Тоттенхэм"га 2007 йилнинг ёзида келган эди. 30 ёшли англиялик футболчи сўнгги бор 2020 йилнинг 11 январида "шпорлар" таркибида "Ливерпуль" (0:1)га қарши ўйинда майдонга тушганди. У жорий мавсум "Тоттенхэм"нинг асосий жамоасида ўйин ўтказмади.
Фикрлар