UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Денис Коростиченко: "Йигитлар ҳаракат қилишмоқда" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Йигитлар ҳаракат қилишмоқда"

Суперлиганинг 17-тури доирасида "Нефтчи"га қарши ўйиндан сўнг "Олимпик" устози Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Илк навбатда "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин курашларга бой бўлди. Ўз навбатида, йигитларимиз курашларда бироз ютқазишди. Лекин хатоларимиз голларга олиб келди. Йигитларни танқид қила олмайман, лекин бугунги ўйин нисбатан ёмон бўлди. Биз бу борада таҳлил қиламиз. Олдинда танаффус бор. Умуман олганда, ўйин қизиқ бўлди. Бугун йигитлар биринчи бўлимда кутилган ўйинни кўрсата олишмади. Иккинчи таймда ўйинимиз бироз яхшиланди. 

- "Олимпик"да кўп футболчилар кетишди. Янги футболчилар аввалгилари каби темпни ушлай олишадими?

- "Олимпик"ни тарк этган йигитларнинг кўпи катта жамоаларга ўтишди. Бундай футболчиларнинг ўрнини қисқа муддатда тўлдириш қийин. Ҳозирги йигитлар билан биз охиригача курашамиз. Уларда иштиёқ бор. Албатта барча бир хил даражада ўйнай олмайди. Очко олмаган бўлсак-да, етакчилар билан яхши ўйнай олишяпти. Улар ҳаракат қилишмоқда. Кетганларнинг ўрнини алмаштириш қийин. Деярли барча жамоадан кетди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика