UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:05Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:1 (матнли трансляция)  35 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  7 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  3 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  7 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  6

Денис Коростиченко: "Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ"

"Динамо" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинидан (3:1) сўнг меҳмон жамоа устози Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Денис Коростиченко: "Биринчи навбатда "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқ ўтди, вазиятлар бўлди. Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ. Шунга қарамай баҳс ўйин сифати бўйича ёмон ўтмади. Бурчак зарбасидан урилган гол йигитларни бироз "музлатиб" қўйди. Кейин битта тўп киритишга муваффақ бўлдик".

- Жамоа кейинги босқичга чиқиб бўлгани учун Олег Зотеев майдонга тушмадими?

- Олегда "Юниред" билан баҳсдан сўнг жароҳат бор эди. 3 кун даволанди, мураббийлар штаби маслаҳатлашиб, таваккал қилмасликка қарор қилдик. Жумабоев билан вазият ҳам шундай.

- "Динамо" ва "Локомотив" футболчиларида чарчоқ сезилди. Бу иссиқ билан боғлиқми?

 - Иссиқ ҳам таъсир қилгандир. "Динамо" каби барча ўйинларда бор кучимизни ишга солиб, максимал очко тўплашга ҳаракат қилаётганимиз йигитларни бироз холдан тойдиргандир.

- Ўзбекистон Кубоги кейинги босқичида "Локомотив" рақиби қайси жамоа бўлишини хоҳлаяпсиз?

- Аниқ бир клуб билан билан тушиш ҳақида ўйлаётганим йўқ.

- Жамоа олдига кубокда аниқ вазифа қўйиганми?

- Ҳа. Кубокда финалга чиқишни хоҳлаймиз. Биз "Локомотив"миз. Доимо юқорида бўлишни хоҳлаймиз. Ҳозир Про лигада бўлишимиз мумкин, аммо Суперлига даражасидаги жамоаларга қарши тўп тепишни истаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика