Демикелис, Адебайор, Росицки, Вальдес ва Туре эркин агентга айланишди
11 июн 2016 11:55
Янгиликлар
Демикелис, Адебайор, Росицки, Вальдес ва Туре эркин агентга айланишди
Англия Премьер-лигаси ўз сайтида шартномаси тугаб эркин агентга айланган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Шундай қилиб, аргентиналик ҳимоячи Мартин Демикелис "Манчестер Сити"ни тарк этди. "Арсенал" Томаш Росицки, Микель Артета ва Матьё Фламини билан хайрлашди. Италиялик дарвозабон Марко Амелия "Челси"ни тарк этди. Питер Одемвингие "Сток Сити"дан кетди. Коло Тури ва Хосе Энрикенинг "Ливерпуль" билан шартнома тугади. Виктор Вальдес "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди. "Кристал Пэлас" Эммануэл Адебаайор, Маруан Шамах ва Бреде Хангеланн билан ҳамкорликни якунлади.
"Эвертон" Тони Хибберт, Стивен Пинар ва Леон Осман билан хайрлашди. "Сандерленд"ни Стивен Флетчер ва Уэс Браун тарк этди.
Фикрлар