Дембеле ҳам Саудия Арабистони клубида ўйнайди

Mirjalol Normatov
23 июл 2023, 18:46
Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" клуби ҳам таркибини рақобатбардош даражага олиб келмоқчи.

Журналист Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, "Атлетико" ва "Лион" каби жамоаларнинг собиқ футболчиси Мусса Дембеле эркин агент сифатида Саудия Арабистони клубига кўчиб ўтади.

Айни дамда томонлар шартнома бандларини келишишмоқда.

Олдинроқ айтилганидек, "Ал Иттифоқ" "Ливерпуль" футболчиси Жордан Хендерсонни таркибига қўшиб олишга яқин турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›