Дембеле "Лион"ни рад этмоқда

Alisher
24 авг 2022, 14:14
"Лион" форвард Мусса Дембеле билан келиша олмаяпти.

26 ёшли француз клубнинг сўнгги таклифини рад этди. Ҳужумчи келаси ёзда жамоадан текинга кетмоқчи.

Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ўйинчини 20 млн еврога баҳоламоқда.

Дембеле ўтган мавсум барча мусобақаларда 36та ўйинда 22та гол ва 5та ассист қайд этди. У жорий мавсумда ҳали майдонга тушмади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe