Дембеле "Барселона"да қолади
23 июн 2022 00:15
Янгиликлар
Дембеле "Барселона"да қолади
"Барселона" франциялик вингер Усмон Дембелени ўз сафида сақлаб қолишга яқин турибди.
Журналист Хави Мигелнинг сўзларига кўра, қийин ўтган музокаралардан сўнг томонлар келишувга эришган.
Инсайдернинг сўзларига кўра, "кўк-анорранглилар" "Челси", ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" клублари даъвогарлик қилаётган 25 ёшли футболчи билан янги битим тузишига бир қадам қолган.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле 2017 йилнинг августида Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Барселона"га ўтганди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси шу ойнинг охирида якунланади.
Усмон ўтган мавсум каталонияликлар сафида 32 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар