Дембеле "Барселона" томонидан жазоланиши мумкин
10 дек 2018 13:22
Янгиликлар
Дембеле "Барселона" томонидан жазоланиши мумкин
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле клуб раҳбариятининг огоҳлантиришларига қарамай ёмон одатларидан қутила олмаяпти.
Олдинроқ, франциялик форвард жамоанинг 11:00даги машғулотига 2 соат кечикиб келгани, у ўша куни тонгги машғулотларни бир ўзи ўтказгани эълон қилинган эди. Бу воқеадан олдин ҳам жамоа йиғинларига кечикиб юрган футболчи тез орада Каталония клуби раҳбарияти томонидан жазоланиши мумкин. Мураббийларнинг фикрича, Дембеле жазоланмагунча ёмон иллатларидан қутилмайди.
Дембеле жорий мавсум ЛаЛиганинг 14та учрашувида майдонга тушиб, 6та гол урди ва 3та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар